Жисмоний шахслар учун электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1. ЭРИ калити сертификатини олиш учун сўровномани ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни Ягона портал орқали Давлат хизматлари марказига юборилади;

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлаш;

3. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш;

4.ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва рэстрга киритиш ва смс-хабар шаклида ЭРИ сертификатини расмийлаштириш, ЭРИ калити сертификатини Давлат хизматлари марказига ва мурожаат қилувчига юбориш;

5. Ягона портал шахсий кабинетдан ЭРИ калити сертификатини олиш ва олинганлигини тасдиқлаш.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари марказлари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 773-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/357 орқали фойдаланишингиз мумкин.