Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва иссиқлик таъминоти шартномасини тузиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди.
2. Иссиқлик таъминоти корхонаси сўровнома тушган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
3. Иссиқлик таъминоти корхонаси иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоби пломбаланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади. Бир вақтнинг ўзида иссиқлик таъминоти корхонаси ҳисобга олиш тизимини пломбалаш кунида Далолатномани расмийлаштиради ва Далолатнома расмийлаштирилганидан кейинги соат мобайнида уни имзолаш санасини «Ўзенергоинспексия», қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари билан ЯИДХП орқали келишади.
4. Истеъмолчи расмийлаштирилган иссиқлик таъминоти шартномаси тушганидан сўнг беш иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди.
5. Истеъмолчи томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти шартномаси иссиқлик таъминоти корхонасига Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юборилади.
6. Иссиқлик энергиясини етказиб бериш иссиқлик таъминоти корхонаси томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни;
қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун — истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 256-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/180 орқали фойдаланишингиз мумкин.