Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Аризачи ДХМга ўзи келган ҳолда мурожаат этиш ёки давлат хизматини электрон тарзда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтилади.
2. Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.
3. Ваколатли орган йўлланма ва хабарнома расмийлаштирилган куни уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва муассасага, шунингдек, давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки аризачига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.
4. ДХМ йўлланма ёки хабарнома келиб тушгандан кейин уни ўзи келган ҳолда мурожаат этилганда ўз муҳрини қуйган ҳолда аризачига беради.
Хизматни кўрсатувчи ташкилот:
Мудофаа ишлари бўйича туман (шаҳар) бўлимлари.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Сўровномани тўлдириш.
Хизматни кўрсатиш муддати: автоматик тарзда.
Хизмат нархи: бепул.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 апрелдаги “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5984-сон Фармони ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/242 орқали фойдаланишингиз мумкин.