ФҲДЁ раҳбари қабулига ёзилиш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Хизматдан фойдаланиш учун фойдаланувчи томондан тегишли хизмат тури, қабул санаси, вақти, ФҲДЁ органи танлаш орқали тегишли ариза шакли тўлдирилади ва юборилади.

Ариза қабул қилинганидан сўнг, ФҲДЁ мудираси танланган санада фуқарони қабул қилиши лозим. Агарда кўрсатилган вақтда мурожаат этувчи келмаган тақдирда, умумий тарзда қабул қилинади. Ўз навбатини бошқа шахсга бериш мумкин эмас.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ташриф буюрганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинади.

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 387-сон қарори ҳисобланади.

Хизмат нархи: бепул.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/120 орқали фойдаланишингиз мумкин.