Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Аризачи Давлат хизматларига келиб ёки ЯИДХП орқали сўровнома тўлдириб ва тўлов амалага оширгандан сўнг, сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.
2. ФҲДЁ органи сўровномани қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини ўрганади сўнг гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда тегишли ДХМга ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўлдиган ҳужжатлар:
паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси;
ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси;
Хизматни кўрстаиш муддати: 3 иш кунида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостил қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи:
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5% ундирилади).
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/297 орқали фойдаланишингиз мумкин.