Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади;
2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитансиянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади;
3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, йаъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади);
4. Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Эслатма! Ягона портал орқали ариза юборганингиздан сўнг Давлат хизматлари марказларига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишингиз керак:
1. Фуқаролик паспорти;
2. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;
3. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози.
Хизмат кўрсатиш муддати: Давлат хизматлари марказида 30 дақиқада.
Хизмат нархи: базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/255 орқали фойдаланишингиз мумкин.