Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Талабгор электр энергияни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаши керак.
2. ҲEТК 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши керак.
3. «Ўзстандарт» агентлиги 3 иш кун мобайнида: Ҳисобга олиш ускунасини ҲEТКдан қабул қилиб олиши ва қиёслашдан ўтказиши керак; Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни ЭРИ билан тасдиқлаб, ҲEТКга, шунингдек, ДХМ (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юбориши керак.
4. ҲEТК 2 иш кун мобайнида сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетиши керак.
5. ҲEТК 3 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаши, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак.
6. ҲEТК 1 иш кун мобайнида хизмат кўрсатиш якунланганлиги ҳақида хабардор қилиш учун ҳисобга олиш ускунаси ўрнатилганлиги ҳақидаги далолатномани ДХМга юбориши керак.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 14 иш куни мобайнида.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сон қарори ҳисобланади.
Хизмат нархи: бепул.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/306 орқали фойдаланишингиз мумкин.orqali foydalanishingiz mumkin.