Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун давлат божхона хизмати органларига ариза (қоғоз ёки электрон шаклда) ҳамда ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни топширадилар Норезидентлардан иш (хизмат)ларни сотиб олганда қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун давлат солиқ хизмати органларига ариза (қоғоз ёки электрон шаклда) топширадилар.
2. Божхона ва солиқ хизмати органлари Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқадилар.
3. Божхона ва (ёки) солиқ измати органлари: 1). Тақдим этилган ҳужжатлар Низом талабларига мувофиқ бўлганда давлат божхона (товарларни импорт қилишда) ёки солиқ (норезидентлардан ишлар, хизматларни сотиб олишда) хизмати органлари томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисида карор қабул қилинади. 2). Тўлов муддатини узайтириш имкониятининг берилиши рад этилгап тақдирда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берадилар. 3). Тўлов муддатини узайтириш имконияти берилган тақдирда, унинг суммаси ва тугаш муддати кўрсатилади.
Хизматни амалга оширувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Хизматдан фойдаланувчилар:
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
ҚҚС суммасини тўлаш бўйича ёзма мажбуриятни ўз ичига олган ариза; Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 47-бобига мувофиқ ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, йирик солиқ тўловчилар бўйича инспексияда ҳисобда турувчи солиқ тўловчилар бундан мустасно.
Хизматни кўрсатиш муддати: беш иш куни мобайнида.
Хизмат нархи: ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятининг берилган ҳар бир куни учун тўланадиган ҚҚС суммасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, қайта молиялаштириш ставкасининг бир кун учун қайта ҳисобланган фоизининг эллик фоизи миқдорида фоизлар ундирилади.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 76-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/365 орқали фойдаланишингиз мумкин.