Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи: Шартномани давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.
2. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади. Сўровнома тўлдирилиши билан
3. Марказ: 1. Шартномани рўйхатдан ўтказади, Рэстрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади. 2. Шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этади. 1 иш кун мобайнида.
4. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП: ҚР-код (штрихли код) қўйилган Рэстрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Рэстрдан кўчирмани ариза берувчига беради.
Хизматни кўрсатувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
Ариза берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.
Хизматдан фойдаланувчилар:
Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида.
Хизмат нархи:
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентабрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/219 орқали фойдаланишингиз мумкин.