Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Лицензиат божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддатда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилади. Лицензияловчи орган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилайди ёки тегишли асосларни келтирган ҳолда уни қабул қилишни рад этади.

Хизматни амалга оширувчи ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Хизматдан фойдаланувчилар: юридик шахслар.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Божхона кодексининг 339-моддасига мувофиқ.

Хизматни кўрсатиш муддати: 10 кун мобайнида.

Хизмат нархи: бепул

Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сон қарори ҳисобланади.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/327 орқали фойдаланишингиз мумкин.