Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Ариза берувчи лицензия ва лицензия варақалари олиш учун ДХМга ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
2.Ариза берувчи ариза тўлдиради ва ҳужжатларни илова қилади.
3.ДХМ ёки ЯИДХП аризани ҳужжатлар билан Транспорт вазирлигига юборади.
4. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади.
5. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юборади.
6. Уч ой мобайнида ариза берувчи лицензия / лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг, лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширади.
7. Бир иш кунида транспорт вазирлиги ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия / лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг ҚР код билан ҳимояланган лицензия / лицензия варақаларини ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб расмийлаштиради. Ҳамда лицензия / лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ДХМга ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
а) юридик шахс учун – юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун юк ташиш ҳуқуқига лицензия олишда – фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар; фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.
Хизмат кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида.
Хизмат нархи:
1. БҲМнинг 90% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг бир баравари);
2. Лицензия варақаларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда давлат божи.
Ушбу хизматнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 636-сон қарори ҳисобланади.
Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг қуйидаги веб сайти: https://my.gov.uz/uz/service/308 орқали фойдаланишингиз мумкин.