Дунёда ҳар бир инсон ҳеч бир ғаразсиз ўзидан-да яхши бўлишини истайдиган ягона борлиқ – бу унинг фарзандидир. Дарҳақиқат, ҳар бир ота-она фарзандининг ақлли, зеҳнли бўлишини истайди. Фарзандининг яхши таълим олиши ва бекаму кўст улғайиши учун ота-она қўлидан келганича ҳаракат қилади. Биз тестлар воситасида боланинг “ўрганиш қобилияти”ни ўлчаймиз. ИҚ – боланинг бирор мавзуни ўргана олиш, бирор ишни бажара олиш ва бирор муаммони ҳал эта олиш қобилияти демакдир.
Зеҳн қандай ҳосил бўлади?
Келажагини кафолатлашни истаган ота-оналар унг-бунга сарфлайдиган ҳаракат ва вақтларини эртанинг буюк инсонлари бўлган фарзандларини улғайтириш учун ажратишлари лозим. Бошқа йўналишлар учун сарфланган меҳнатлар бекор кетиши мумкин, аммо фарзанд камоли йўлидаги меҳнатлар битмас-туганмас хазинага айланади. |
Зеҳннинг 35 фоизи ирсий йўл орқали ўтади, 20 фоизи она ҳомиладорлигида, 45 фоизи эса бола туғилганидан сўнг у улғаядиган муҳитга қараб шаклланади. Бола зеҳнининг қай даражада шаклланиши эса ота-онанинг фарзанди учун яратган шароит ва имкониятларига бевосита боғлиқ. Онанинг ҳомиладорлик давридаги ҳолати боланинг жисмоний ва ҳиссий жиҳатдан ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади. Жумладан, она қорнидаги бола волидаси тинглаган мусиқадан ҳам таъсирланади.
Зеҳнни ўстириш мумкинми?
Қандай инсонни таълим-тарбия кўрган инсон деб ҳисоблайсиз? Ҳар қандай шароитда мақсадлари йўлида интиладиган, ўзига керакли бўлган шароитни ярата оладиган, ҳар бир лаҳзани жасорат билан қабул қилиб, ундан оқилона фойдаланадиган, иш ва уй ҳаётида, ўзаро алоқаларда ўз хурматига эга, бадфеъл инсонларга ва салбий ҳолатларга тўғри ёндашадиган, шунингдек, истак ва хоҳишларини назорат қила оладиган, омадсизликка бўйсунмайдиган ва муваффақиятлари билан мақтанмайдиган инсонларни таълим-тарбия кўрган деб биламан. |
Зеҳнни ўстириш учуннима қилиш лозим? Зеҳнни ўстириш кўп жиҳатдан ота-онага, уларнинг фарзанди камолоти йўлида яратган шарт-шароити, меҳр-муҳаббати, фарзандларига ажратадиган вақтига тўғридан-тўғри боғлиқдир.
Болалар устида тажриба олиб борган олимлар унинг ҳиссий ривожланиши ҳамда шахс сифатида шаклланишида ота-она хатти-ҳаракатлари таъсирининг ниҳоят даражада юқори эканини таъкидлашмоқда.
Олимлар ҳайвонлар устида турли хил тажрибалар ўтказиб кўришмоқда. Масалан, Калифорния университетида икки психолог олим, бир анатомия ва бир биокимё мутахассисидан иборат гуруҳ томонидан шундай тажриба амалга оширилди. Эндигина туғилган ўн иккита эгизак сичқон икки гуруҳга ажратилди. Ҳар икки гуруҳ генетик жиҳатдан бир хил. Бироқ тажриба сўнгида уларнинг хатти-ҳаракатларида фарқ кўзга ташланди.
Яъни, биринчи гуруҳдаги сичқонларга қафасдан чиқиб, атроф билан танишишга имкон берилмади. Уларга қарайдиганлар ҳам фақатгина овқат маҳали сичқонлар билан машғул бўлишди. Иккинчи гуруҳ эса ёруғ, сершовқин лабороториядаги қафасга жойлаштирилди. Қафас ичига нарвончалар, турли ҳил сичқон ўйинчоқлари қўйилди. Ҳар куни ярим соатдан сичқонларнинг қафасдан чиқиб истаганларича айланишлари учун имконият яратилди. Сичқонлар ҳар бир ўрганган ҳаракатидан сўнг биттадан қанд билан мукофотланди. Бу тажриба саксон кун давом этди.
Огоҳлантирувчи ва ўргатувчи муғитда улғайган сичқонлар билан биринчи гуруҳдаги сичқонлар бир жойга қўйилганда иккинчи гуруҳдаги сичқонларнинг наригиларига нисбатан зеҳнли ва муаммони ҳал этишда қобилиятли экани маълум бўлди. Сўнг бу сичқонларнинг миялари текшириб кўрилди. Иккинчи гуруҳдаги сичқонларнинг мияси биринчи гуруҳдаги сичқонларникига нисбатан каттароқ эди, қолаверса, мия излари кўпайгани, оғирлашгани ва мия ҳужайралари кўпайгани маълум бўлди. Биринчи гуруҳдаги сичқонларда бўлмаган икки муҳим энзема иккинчи гуруҳдаги сичқонларда ҳосил бўлган эди.
Бола умуман ўйнамасдан фақат дарс қиладиган бўлса, аҳмоқ бўлади. |
Ўтказилган тадқиқотлар босимдан ҳоли шароитда боқилганда оқ сичқонларнинг бир қанча муаммоларни ҳал эта олиш қобилиятлари шаклланишини ҳамда мияларидаги кимёвий ҳусусиятлар билан анатомияларида ўзгариш бўлишини кўрсатди.
Ота-она ҳам фарзандига босим ўтказмасдан, унинг қийналмасдан улғайиши учун муайян шарт-шароитларни яраца, бирор янгилик, ихтиро қилиши учун уни қўллаб-қувватласа, дилбандининг янада зеҳнли бўлишига эришиши мумкин.
Ҳурматли оталар! Уруш-жанжаллар, стресс ҳолати, шовқин-сурон, доимий равишда телевизор кўриш болаларга салбий таъсир кўрсатади. Шу боис она ҳомиладорлик даврини стресс ва қўрқувлврдан ҳоли, ишончли ва меҳр-муҳаббат ҳукмрон бўлган шароитда ўтказиши жуда муҳимдир.
Зеҳн турлари
Баъзи ота-оналар фарзанди жуда ақлли эканини, аммо баъзи дарслардан керакли натижага эриша олмаётганини айтади.
Фарзандининг қалби ва руҳини унутган ота-она жоҳил; бундай нотўғри ҳаракат қурбони бўлган бола эса бахтсиз ва омадсиз бўлади. |
Тенгдошлари билан яхши чиқишишини, дўстликни қадрлашини, бироқ, умуман дарс қилмаслигини айтадилар. Хўш, биз бундай болани зеҳнли деб айта оламизми? Ёки бу боланинг қайси зеҳни ривожланган?
Гарвард университети профессори Ҳовард Гарднер томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, биологик асосга эга 8 турдаги зеҳн мавжуд. Кўп зеҳнлилик назарияси деб ҳам аталадиган ушбу тадқиқот ҳар бир боланинг индивидуал ўзгачалигини очиб беришга йўналтирилган.
Улар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.
Болалар қандай қилиб янада осонроқ ўрганиши мумкин?
Визуал-тасаввур зеҳни бўлган болалар расм ва видеофилмларга қараб янада осонроқ ўрганадилар. Баданий зеҳнга эга болалар учун ушлаб кўриш, тажриба ўтказиш йўли билан ўрганиш самара беради. Математик зеҳнли болалар мантиққа асосланган сабаб-натижа алоқасини яхши ўрганса, мусиқий зеҳнга эга болалар мусиқа орқали, тилга қобилияти бўлган болалар эса тинглаш ва ўқишда ўзларини кўрсатадилар. Ижтимоий зеҳн эгаси бўлган болалар эса ижтимоий муносабатларда муваффақиятли бўлишса, ички зеҳнга эга болалар ёлғиз ҳолатда машғулот ўтказишдан завқ туйишади. Зеҳн қайси турга мансублигига қараб ҳар бир боланинг кучли ва заиф томонлари бўлади. Агар ўқув даргоҳида ушбу зеҳн турларидан бири ёки баъзиларига эътибор берилиб, қолганлари эътибордан четда қолса, болалар ўз қобилиятларини ривожлантира олмай қоладилар. Оқибатда уларнинг ўрганишида муаммо пайдо бўлиб, ўрганиш жараёни узоқ муддатга чўзилиши ёки бу машғулот умуман қизиқиш уйғотмаслиги мумкин.
Шахмат доскасида беш ёшидаёқ иккита юришда мот қилишни уддалаган бола мактабга ўқишга қийналса, буни қандай изоҳлаш мумкин?
Ҳаракатга асосланган (баданий) зеҳнга эга болалар бир жойда тура олмайдилар. Анъанавий усуллар воситасида дарс берувчи мактабларда болаларнинг ортиқча ҳаракат қилиш имкониятлари жуда паст. Улар ёзув тахтасидагиёзувларни ёки ўқитувчи айтган гапларни жимгина ўтириб ёзишга мажбурлар. Ваҳоланки, бу болалар бирор нарсани ўрганиш учун ҳаракат қилишлари, бирор нарсага тегиниб кўришлари ва уни тажрибадан ўтказишлари керак. Болаларнинг ижтимоий зеҳни ривожланиши учун саволлар бериши, бошқа инсонлар билан муомалага киришишлари мақсадга мувофиқдир.
Ҳуллас, биргина зеҳн турини шакллантириш орқали болани битта қолипга солиб қўйиш улар орасидан етишиб чиқиши мумкин бўлган доҳийларни йўққа чиқариш демакдир. Болаларга истеъдодини намоён қилиши, ўзини ривожлантириши ва муваффақият қозониши учун имконият бериш ота-она олдидаги энг маъсулиятли вазифадир.
Ҳиссий зеҳн (EQ)
EQ – инсоннинг ҳиссий ва ижтимоий муносабатга киришиш қобилияти, ўз туйғуларини таниб олиши, муаммоларни ўзи ҳал эта олиши, суҳбатдошининг ҳис-туйғуларни англай олиши (импатия), бошқаларга ёрдам беришдан завқланиш фазилатларига эга бўлиши, тўғри ва соғлом алоқа-муносабат ўрната олиш демакдир.
Оёқлари тойиб йиқилган кишини кўрганда лоқайд қарайдиган, чумоли уясини бузадиган, мушук думига консерва банка боғлаб шўхлик қиладиган, афтобусда ёши катта йўловчиларга жой бермайдиган болаларнинг Эқси паст ҳисобланади.
Фарзандингизнинг келажагидан умидингиз катта бўлса, унинг IQ си билан бирга EQ сини, йаъни ҳиссий ва ижтимоий алоқа-муносабатга киришиш қобилиятини ҳам ривожлантиринг.
20 асрнинг 80-йилларидан бошлаб аҳамият қозонган ҳиссий зеҳн, йаъни EQ тушунчаси инсонлар ўртасидаги алоқадан тортиб, иш ва оилавий меносабатларгача ҳаётнинг ҳар жабҳасида муваффақият эшикларини очувчи калит бўлди.
Бир гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, EQ IQ га нисбатан муҳимроқдир. Ҳозирги кунда иш дунёсида ном қозонган бир қатор фирма эгалари ушбу фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. Энг муҳими,фирмалар ҳодимларини EQ тестларидан ўтказишмоқда, газета эълонларидан ҳам IQ си эмас, EQ баланд талабгорлар ишга қабул қилинмоқда.
EQ инсонга нима беради?
Ҳиссий зеҳни юқори бўлган киши иш ҳаётида ва шаҳсий ҳаётда муваффақият қозонади. Фарзандлари ва оиласи билан бахтли ҳаёт кечиради. Қаерда нимани гапиришни, муаммоларни ҳал қилишни яхши билишади. Бир сўз билан айтганда, уларнинг алоқа муносабатга киришув қобилияти юқоридир.
EQ га қандай омиллар акс таъсир кўрсатади?
Ота-онанинг эътиборсизлиги, ноқулай шароит, бола бошидан ўтказган хасталиклар, яхши таълим-тарбия ололмаслик каби омиллар боланинг EQ сига таъсир кўрсатади. Танқид, озор бериш ва зўравонлик ҳукмрон бўлган муҳитда боланинг ҳиссий зеҳни ривожланмайди.
Оилада йўл қўйган хатолари учун камситиладиган, меҳр кўрмаган ёки меҳр етишмаган,зўравонлик ва калтаклаш остида улғайган болаларнинг ҳиссий зеҳни паст бўлади. Бу болаларнинг жамиятга ва ўзларига бўлган ишончи йўқолади. Кишининг юқори зеҳнга эга эканлиги унинг ота-онаси ва жамият учун фойдали киши эканини англатмайди. Чунки инсон бу зеҳнини жамиятнинг зарарига ишлатиб, ундан ўзининг мақсадлари йўлида фойдаланиши ҳам мумкин.