Бугунги кунда жамиятимизнинг долзарб муаммоларидан бири бу эр-хотин муносабатларига оид тенденсиялар ўзгариб бораётганлигидир. Шундай қабул қилинганки, оилада эркак оиланинг топармони ва боқувчиси, аёл – эса ўчоқ сақловчиси, она, уй бекаси. Ушбу кенг тарқалган ҳодисага вақт ўз тузатишларини киритмоқда. Йигирманчи асрнинг бошларида, заиф жинс вакиллари эркаклар билан бир хил ишни қила олишларини исботладилар. Кўпгина оилаларда аёллар энди ўз эрларидан кам эмас, ҳатто кўп ҳам кўп пул топишади. Бу, ўз ўрнида эркакларга ҳам таалуқли ва икки жинснинг орасидаги фарқларга қарамай, ўхшашликларни ҳам кўриш мумкин. Аммо ҳар бир жинснинг роллари қанчалик аниқ белгиланмаган бўлса, онгимиздаги зиддиятлар шунчалик кескинлашади.
Аёл ишласа ҳам ўртача уй ишларининг учдан икки қисмини бажаради. Ўтган ўн йилликлар давомида европа жуфтликлари ва оилаларида шериклар ва турмуш ўртоқлар ўртасидаги масъулият ва ролларни тақсимлаш ўзгарган: “еркак боқувчи” модели ҳали ҳам ҳукмронлик қилмоқда, аммо бироз ўзгартирилган шаклда. Янада кўпроқ оналар турмуш ўртоқлари билан бир қаторда касбий фаолият билан шуғулланмоқдалар.
Масалан, шарқда аксарият болалар отаси тўлиқ бандлик билан ишлайдиган шароитда ўсади, онаси ёки умуман ишламайди, ёки ярим кунлик бандлик ҳамда ҳақ тўламайдиган иш – уй ишлари билан машғулликни бирлаштиради. Социологлар буни “уй бекасининг такомиллаштирилган модели”, деб аташади, чунки бундай ярим кунлик иш оилани боқишга қодир бўлмаган даромад келтириши билан тавсифланади.
Аёл ва эркак турини таққослаганда, одатда, аёлларда ҳиссиёт, эркакларда эса ақл ҳукмронлик қилиши таъкидланган. Лекин бу тавсифни тўлақонли тўғри, деб бўлмайди. Педагог ва психолог П.Ф.Каптерев кўпгина тадқиқотчиларнинг фикрларига қўшилмай,[1] аёлларнинг интеллектуал фаолиятини паст баҳоланиши ва уларнинг ижтимоий аҳамиятини фақат она, рафиқа ва уй бекаси роллари билан чекланмаслигини илгари сурган. У аёлларнинг ақлий манфаатлари эркакларникидан фарқ қилган ҳолда аёлнинг онги бошқа турга киради ва уни эркакнинг фикрлаш тури билан тенглаштиришга ҳожат йўқлигини таъкидлаган.
Олимларнинг фикрига кўра, аёлларнинг ақлий тузилишининг ўзига хос хусусиятларига иккита асосий сабаб таъсир қилади: жисмоний турнинг ўзига хослиги ва аёлларнинг тарихий позицияси, бу аёлларнинг жисмоний ўзини англаши, шахсий завқ эмас, балки умумий сезги ва қарамлик маъносида муҳаббат эҳтиёжлари қондирилишида намоён бўлади.
Кўпинча, уй боши роли аниқланиши жинс кўрсаткичи билан боғлиқдир. Ушбу стереотипга мувофиқ аёллар учун асосий ижтимоий-жинсий роллар бу оилага қаратилган роллар (она, ўқитувчи, уй бекаси) бўлиб, бу ўз ўрнида, ундан қатор вазифаларни бажариш мажбуриятини талаб этади. Муваффақият кўрсаткичларидан келиб чиққанда, эркакларнинг муваффақияти, унинг касбий ютуқлари билан, аёлларники эса, – фарзанд дунёга келтириши, уй хўжалигини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари билан баҳоланади. Ҳозирги замон эса, бу стереотиплар ўз долзарблигини йўқотаётганини акс этмоқда.
Оилаларда ролларнинг тақсимланишини ғарб ва шарқ мамлакатлари мисолида таҳлил қилиш мумкин. Масалан, Швесияда турмуш ўртоқлар барча харажат ва мажбуриятларни тенг равишда бўлишадилар, Германияда, аёлнинг ярим куни профессионал фаолиятига, қолгани эса уй ишлари, бола тарбияси билан шуғулланишга қаратилган. Хитойда эса “Бўлинган никоҳ”[2] («Разделный брак») тенденсияси мавжуд бўлиб, унга кўра турмуш ўртоқлар келишилган тарзда бир-бирларини ҳафтада бир неча марта кўришади, фарзандларнинг бири отаси, иккинчиси онаси билан яшайди. Бу оила модели, аввало, миллий хусусиятга эга бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётидаги тез ўзгарувчан шароитлар, шунингдек, оилавий урф-одатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши ва “битта бола сиёсати”нинг оқибатлари билан боғлиқ.
Бироқ, аксарият Европа ва Америка давлатларида шериклик оилавий модели ҳукмрон бўлиб, унда турмуш ўртоқлар ўзларининг оилавий ва ота-она вазифаларини тенг равишда тақсимлайдилар. Оилада, кўп даромад келтирувчи турмуш ўртоқ ишлайди, ҳатто у аёл киши бўлса ҳам. Хусусан, эр камроқ иш олиб, уй ишларини бажаради ҳамда болаларни тарбиялаш билан ҳам шуғулланади.
Шерикликда – тумуш ўртоқлар бирга умумий оилавий масалаларни ҳал қилади, кимнинг иши ва мансаби ҳозирги пайтда устувор эканлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бир-бирининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмасдан, аксинча, унинг ривожланишига имкон яратади. Бугун аёлларни йирик ташкилотлар, компаниялар ёки мамлакатларнинг бошида кўриш ажабланарли эмас. Иш оғирлигига қарамай, аёллар оила ва оилавий қадриятларни унутмайди. Уларнинг эрлари ўз хотинларининг мартабалари учун муросага келишга тайёр, бундан ташқари, эркакнинг бола парвариши учун таътил олишлари одатий ҳолга айланган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, хорижда, турмуш ўртоқлар муносабатларига аралашув – минималлаштирилган. Йаъни, оилавий муносабатларга ота-она, қариндош уруғлари, маҳалла ва танишлар аралашмайди. Ёш оила мустақил қарор қабул қилиши, ўз муаммоларини ўзи ҳал қилиши олқишланади.
Шунингдек, ушбу мақолада аёллар ва эркаклар ўртасидаги асосий биопсихофизиологик тафовутлар ҳамда уларнинг кучли томонлари келтирилган бўлиб, ушбу фарқларнинг замонавий оилада гендер хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турмуш ўртоқлар ўртасидаги ролларнинг тўғри тақсимланишига ҳисса қўшиши мумкин
.
№ | Эркак | Аёл |
Biologik va fiziologik | ||
Доминантлик хусусияти | Ғамхўрлик хусусияти | |
Насл қолириш (уруғлантириш) | Репродуктив хусусиятлар
(фарзанд дунёга келтириш) |
|
Тиббий саломатлик кўрсаткичлари юқори | Нерв тизимининг қуввати юқорироқ | |
Жисмоний ривожланганлик, мушаклар массаси юқорироқ | Тана тузилиши нозикроқ, аммо бардошли | |
Оғир меҳнатга лаёқатлик | Енгил меҳнатга лаёқатлик | |
Ўнг мия яримшарлиги фаолияти юқорироқ | Чап мия яримшарлиги фаолияти юқорироқ | |
Психологик фарқлар | ||
Пессимист | Оптимист | |
Интеллектуал ригидлик (эгилувчанлик хусусияти паст) | Интеллектуал эгилувчанлик | |
Стрессга чидамлилик | Мослашувчанлик | |
Фактларга таяниш | Интуиция | |
Ташқи мотивация: ташқи омиллар таъсирида маълум бир ҳаракатни амалга оширишга ўзини мажбурлаш ёки билвосита истак | Ички мотивация: маълум бир амал ва ҳаракатларни бажаришда истак ва ирода юқорилиги | |
Ўзига ишонч, ўз таъсир доирасига йўналтириш | Ишонувчанлик, ўзгалар таъсир доирасига учраш | |
Ҳазилкашлик | Суҳбатдошга ўз таъсир доирасини аниқлаш | |
Мустақиллик | Ота-она, турмуш ўртоққа тобелик | |
Қобилиятлар даражасига кўра фарқлар | ||
Техник фанларни ўрганишда қобилиятлар кўрсаткичлари юқорироқ | Абстракт фанларни ўрганишга қобилиятлар кўрсаткичлари юқорироқ | |
Дислексия ва дисграфия (ўқиш ва ёзиш жараёнларидаги бузилишлар) | Вербал қобилиятлар юқорилиги: мулоқот равонлиги, сўз бойлиги, ўқиш ва ўзлаштириш | |
Ахборот олишга йўналган | Идрок этиш, тафсилотларга ҳамда уларнинг ўзгаришига эътиборлилик | |
Куч талаб этиладиган меҳнат билан боғлиқ ишларни бажариш | Техник ва уй ишларни бажариш | |
Ижтимоий шароитлардаги фарқлар | ||
Карера билан шуғулланишга шароит ва имкониятлар | Оила ривожига йўналтирилган | |
Карера ва оилавий ҳаётни мужассамлаш имконияти юқори | Карера ва оилавий ҳаётни мужассамлаш шароитлари паст. Касбий ўсишга нисбатан оила муҳим | |
Жамият билан мунтазам интеграция (ижтимоийлашув) | Карера ва ижтимоий ҳаётда мажбурий узилиш (келинлик, ҳомиладорлик, фарзанд парвариши) | |
Иқтисодий ресурслардан кенг фойдаланиш имконияти | Ҳақ тўланмайдиган иш фаолятини етарли даражада баҳоланмаслиги | |
Иш билан таъминланиш имкониятлари | Дикриминация, стереотиплар билан курашиш, уларнинг раҳбарлик қобилиятларига шубҳали назарларга дуч келиш | |
Қарор қабул қилишда эркинлик | Қарор қабул қилишда тенг имкониятлар йўқлиги | |
Раҳбарлар томонидан босимга дучорлик | Иш фаолияти ва оилавий ҳаётида турли зўравонликларга дуч келиш |
Юқорида айтилганларнинг барчасидан хулоса қилиш мумкинки, оилада ролларнинг ўзгариши ўз-ўзидан пайдо бўладиган ҳодиса эмас. Жамиятимизнинг ижтимоий тузилишидаги ўзгаришлар оилаларда ижтимоий ролларнинг ўзгаришига олиб келди. Жинслар ўртасидаги хатти-ҳаракатларнинг тузилиши ўзгариб, замонавий оилада гендер муносабатларидаги янги тенденсиялар пайдо бўлди. Албатта, вазиятлар ҳар хил ва ҳар бир вазиятнинг натижаси ҳам турлича. Аммо, шуни унутмаслик керакки, аёл киши, авваламбор, турмуш ўртоғи ва фарзандлари каби ғамхўрлик, ҳимоя ва муҳаббатга муҳтож – аёлдир.
[1] Пол и гендер. Е.П.Ильин. 2009 г.; 688 стр. Электронный ресурс: http://maxima-library.org/component/maxlib/b/237394?format=read
[2] https://psy.wikireading.ru/61751
[1] Особенности женской психологии в трактовке П. Ф. Каптерева. Л.Э. Заварзина. Электронный журнал «Психологическая наука и образование» www.psyedu.ru
[2] https://republic.ru/posts/99151