Кўп пул топиш-жасорат, уни сақлаш-донолик, ва уни моҳирона сарфлаш-санъатдир.
Пул қаерга сарфланмоқда ва нега у керакли вақтда чўнтагингизда ёқ? Нима учун барча режаларингизни амалга ошириш учун маблағлар етишмайди? Қандай қилиб маблағларингизни ақл билан бошқариш мумкин? Сиз сотиб ололмайдиган, лекин ҳақиқатан ҳам хоҳлаган нарсани қандай сотиб олиш мумкин? Ушбу долзарб саволларга жавоб топиш мақсадида жаҳондаги тажрибали молиявий маслаҳатчилар томонидан шахсий ва оилавий буджетни тузиш, сақлаш, пулни тежаш, оқилона сарфлаш ва жамғариш, шунингдек, кераксиз харажатлардан қандай қутулиш ҳақида олиб борилган тадқиқотларга тўхталамиз. Ва охир-оқибат, қандай қилиб ўзингизни кундалик қувончингиздан маҳрум қилмасдан ўз орзуларингизга эришиш мумкин.
“Қанчалик кўп ишлай бошласангиз, ой охиригача шунча кам пул қолаверади” – таниш ибора! Ҳар биримиз ҳеч бўлмаганда бир марта “Пулларим қаерга кетди? Мен яқинда маошимни олдимку” деган саволни берамиз. Пуллар бўлса бизнинг нотўғри муносабатимиздан керак бўлмаган нарсаларга сарфланиб кетади. Оила буджети – бу оилага бир ой давомида келиб тушадиган иш ҳақи пуллари, шунингдек турли ҳил ёрдам пуллари ва бошқа даромадларнинг умумий йиғиндисидир. Оила буджетни режалаштириш – бу оиланинг даромад ва харажатларини тўғри ҳисоб-китоб қилишдир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, даромад ва харажатларининг ҳисобини юритмайдиган кўпчилик одамлар улар ишлаб топадиган пулларига қараганда кўпроқ харажат қиладилар. Оилавий буджетни тўғри бошқариш ўз маблағларингизни назорат қилишга ва ортиқча харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради. Масалан, агар сиз бирон бир нарсани кредитга сотиб олиб, сўнгра бир неча йил тўлашга қодир бўлсангиз, бунда ўз молиявий маблағларингизни бошқаришнинг тўғри ёндашуви – сиз қарзсиз ҳам худди шундай нарсани сотиб олишингиз кераклигидир. Бу – фақат вақт масаласи. Бунда сиз кредит фоизи билан боғлиқ ортиқча ва самарасиз ҳаражатлардан қутуласиз.
Психологларнинг таъкидлашича: инсон бойлигини ҳис қилиши учун у учта нарсани тўғри бажара олиши керак:
1) Пул маблағларининг кирими ва чиқимини режалаштириш;
2) Пул ишлаб топиш;
3) Уларни сарфлаш.
Кўпчилигимизда молиявий ресурсларимизни режалаштириш, пул топиш ва уни сарфлаш билан боғлиқ билимлар етарли эмас, чунки бу тўғрисида, одатда, на ота-оналар тушинтиришади, на ўқитувчилар дарс беришади. Шунинг учун биз кўпинча қуйидаги муаммоларга дуч келамиз:
1) Режалаштириш босқичида: молиявий “булимия” – (менга жуда кўп пул керак) ёки молиявий “анорексия” (менга пул керак емас);
2) Даромад олиш босқичида: молиявий “апатия”, йаъни воқеа ва ҳодисаларга лоқайд бўлиб қолиш ҳолати (мен пул тополмайман ва қила олмайман);
3) Сарфлаш босқичида: молиявий “тартибсизлик” (пулни ўзимга керак бўлмаган нарсаларга сарфлайман), молиявий “қулф” (пул сарфлашдан қўрқаман), молиявий “нолга интилиш”(барча пулларни сарф қиламан) .
Барчамиз бойлик ва молиявий мустақилликка интиламиз. Аммо, афсуски, ҳар ким ҳам хоҳлаган нарсасига ега бўла олмайди. Бу ерда сабаб паст ҳаёт даражаси ёки даромад емас, балки шахсий молиявий маблағларни бошқариш учун мантиқсиз ёндошувда. Сизга оилавий буджетни тўғри тақсимлашда ва шахсий жамғармалар ўсишига ёрдам берувчи 10 та сирни келтириб ўтамиз. Эҳтимол сизда “қандай қилиб кам иш ҳақим билан пулни тежашим мумкин” ёки “бу ойлигим билан жамғариш учун пулни қаердан олишим керак” каби шубҳали фикрлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо агар сиз шахсий буджетингизни режалаштириш ва тақсимлашга оқилона ёндашсангиз, сиз ўз моддий аҳволингизни яхшилаш ёлларини топасиз.
Пул ҳисобни яхши кўради, шунингдек, унинг молиявий воситаларга (инвестициялар, аксиялар, облигациялар ёки депозитлар) киритилган қисмини ҳам ҳисобга олади.
Бундай ҳолда, биз иш ҳақи даражаси ёки бошқа даромадлар ҳақида эмас, балки уларнинг хилма-хиллиги ҳақида гапирамиз. Ушбу ёндашув ўзингизни янада ишончли ва барқарор ҳис қилишингизга олиб келади. Айтайлик, сиз ишдан бўшатилдингиз, ёки янги лойиҳа “муваффақиятсиз тугади” ва сиз зарар кўрдингиз. Ва агар бу пул олишнинг ягона усули бўлса, унда молиявий тубсизликка тушиб қолиш хавфи мавжуд. Шундай қилиб, бир нечта молиявий манбаларга (асосий иш ҳақи, ярим кунлик иш жойлари, ижара ва сармоявий даромадлар ва бошқалар) ега бўлиш яхшироқдир.
ўсиб борувчи эҳтиёж қонуни шуни кўрсатадики, қанча кўп пул топсак, шунча кўп сарфлаймиз. Ҳар бир нарсада бўлгани каби, бу ерда ҳам ўлчов муҳим: қанча пул топсангиз ҳам, олинган маблағлардан камида 5-10% камроқ сарфланг. Бу сизга аста-секин жамғармаларни йиғиш ва молиявий ночорликдан қутилиш имконини беради.
Молиявий инқироз пайтида “камарни тортинг” деган маслаҳат ўта муҳимдир, чунки бу сизга нохуш ҳодисалар юз берганда (асосий даромад ёқотилиши ёки сезиларли ёқотиш) барқарорликни сақлаб қолишга имкон беради ва жамғармангизни ёқотишдан асрайди.
Демак, кредит бизнес учун айланма маблағлар оқилона кўпайган тақдирдагина яшаш ҳуқуқига ега. Бўлиб тўлаш ёки кредит ҳисобига амалга оширилувчи харидлардан (автомобил ёки маиший техника) воз кечинг, чунки бу сизнинг молиявий аҳволингизни янада оғирлаштиради. Бундай харидларни жамғариш ҳисобига амалга ошириш яхшироқдир.
Дўконга харидлар рўйхати билан қандай қилиб боришни ўрганиш жуда муҳимдир. Биринчидан, рўйхат сизни бир лаҳзалик “истак”ларингиз билан чалғитмасликка имкон беради ва кераксиз нарсаларга пул сарфламайсиз. Иккинчидан, шу билан сиз нимани ва қанча миқдорда сотиб олиш кераклигини яхшироқ тушунасиз. Нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки маиший воситалар ҳамда кийим учун ҳам рўйхат шакллантирилиши зарур.
Бой одам бўлиш учун сиз ўз капиталингизни мунтазам ошириб боринг ва пассив даромад келтирадиган қилиб қўйинг, чунки сиз доимо икки ёки учта ишда фаол ишлай олмайсиз. Қиммат кредитни тўлаш ва шу билан бирга депозитда пулни паст фоизли ставкада, ҳатто “ёстиқ остида” сақлаш мантиқсизликдир. Сармоя киритишни кейинроққа қолдирманг. Ахир биз сармояни қанча эрта бошласак, шунча кўп пул ишлаймиз.
Карта билан тўловлар (айниқса, ушбу карта кредит карта бўлса!) ҳаражатларни беркитишга хизмат қилади. Психологик жиҳатдан кўринмас ва номоддий пулни сарфлаш ҳамёндан маълум бир банкноталар билан бўлишишдан кўра осонроқдир. Шунинг учун психологларнинг маслаҳати оддий: нақд пул билан тўлаш – шу билан сиз кўплаб асоссиз сарф-харажатлардан қочишингиз мумкин.
Агар биз болалар боғчалари ва тўгараклари учун пул тўлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда, албатта, бу ерда пулни тежаш мумкин бўлмайди. Аммо сиз коммунал хизматлар учун тўловлардан тежашингиз мумкин. Ойлик жамғарма сиз учун аҳамиясиз бўлиб туюлиши мумкин, аммо агар сиз уни 12 ойга кўпайтирсангиз, натижа анча сезиларли бўлади. Провайдерингиз билан шартномангизни кўриб чиқинг. Эҳтимол, у интернет ва телевизор учун янада фойдали вариантни таклиф қилиши мумкин. Агар режангизда сиз фойдаланмайдиган обуна бўлса, уларни бекор қилинг. Бутун оила учун битта ташувчини танланг. Кўпинча, бир хил тармоқдаги телефон орқали қўнғироқлар ҳеч қандай харажат қилмайди ва ҳозирда кўплаб операторлар оилавий тарифларни таклиф қилишади. Бу нафақат фойдали, балки қулайдир – ойига битта тўлов ва ҳамма алоқада бўлади.
Сиз уч ойдан кўпроқ вақт давомида харажатларни ҳисобга олинг ва пулларни нимага сарфлаётганингизни биласиз. Оилавий буджетингиз таркибини таҳлил қилинг ва нимага кам пул сарфлашингиз мумкинлиги ҳақида ўйланг? Аксинча, қайси тоифалар бўйича харажатларни кўпайтиришни хоҳлайсиз? Масалан, зарур бўлмаган ҳолларда таксидан фойдаланишдан, иш пайтида кофе сотиб олишдан воз кечинг. Зарарли одатлардан ҳалос бўлинг, тамаки ва спиртли ичимликлар учун сарф қиладиган пулларингизни спорт билан шуғулланишга ёналтиринг. Бир ойдан сўнг, шу тарзда қанча пулни тежашга муваффақ бўлганингизни текширинг. Натижа сизни ҳайратда қолдиришига аминмиз.