Кардиолог Артур Агацтон ва диетолог Мари Алмон томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Америка кардиология ассоциассияси томонидан тавсия қилинган Орниш ва Притикан диеталарини алтернативи хисобланади. Бу кам ёғли диета деб хам аталади. 1980-йилларда бу диетани юрак қон-томир касаллигини даволашда Агацтон ўз беморларида қўллаган бўлса, 2000-йилларга келиб, озиш учун энг эффектив усул сифатида машхурликка эришган. Жанубий пляж диетаси оддий тамойилга асосланган: “Ёмон” углеводлар ва ёғларни “Яхши” углеволар ва ёғларга алмаштириш. Агацтоннинг фикрича, гликемик индекси (ГИ) паст махсулотлар “Яхши” ва ГИ си юқорилари эса “Ёмон” углеводлардир. Жанубий пляж диетасини трансёғлар қониқтиради, лекин тўйинган ёғларни таъқиқлайди, уларни тўйинмаган ёғларга бой махсулотлар билан алмаштиради. Мисол учун, ёғли гўшт ва парранда гўштларини ёғсиз гўшт, ёнғоқлар ва ёғли балиқлар билан алмаштиради.