Жавоб: Бу гап Исломий таълимотлардан ва мусулмонлар ҳаётидан беҳабар, Ислом душманларининг китобларидан маълумот олган кишилар гапидир. Ислом аёл у ёқда турсин, ҳайвонларнинг ҳақларини ҳам ҳимоя қилади. Уларни бесабаб азоблаш, тоқатидан ташқари ишларни қилдириш сабабли охиратда жазо берилади. Исломда ҳайвонга зулм қилиш ҳам ман қилинган.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бирининг боғига келди. У ерда бир туя бор эди. У набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб ингради ва кўзларидан ёш тўкди. Пайғамбаримиз туяга яқинлашиб, унинг ўркачи ва қулоқ орқасини силади. Туя тинчланди. Кейин: “Туя кимники?” – деб сўради. Ансордан бир йигит: “Меники”, – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ сенга омонат қилиб берган бу туя борасида Аллоҳдан қўрқмайсанми? Бу туя оч қолдирганингни ва жуда чарчатганингни менга шикоят қилди”, – (“Риёзус-солиҳин”дан).
Исломнинг аёлга берган ҳуқуқларини билишдан аввал Ислом келишидан олдин дунёдаги аёлларнинг мавқеи ҳамда ғарбдаги аёлнинг 150-200 йил олдииги ҳолатини билиб олиш лозим. Ислом келишигача аёлга деярли бутун қавм ва миллатларда энг паст бир махлуқ, каби қаралар, у залил ва ҳақир бир асир ҳолатида эди.
Аввалги ҳинд ҳуқуқида аёлнинг никоҳ, мерос ва бошқа кўп ҳуқуқлари ёқ эди. “Аёл мурдор мойилли, мизожи заиф ва ёмон ахлоқли”, деган эътиқод ҳукмрон эди. Буддизмнинг асосчиси Будда аввал аёлларни динига умуман қабул қилмаган.
Исроил ҳукукига кўра, қизлар ҳатто оталарининг уйида хизматчи каби яшар, отаси уни сотиши ҳам мумкин эди. Қизлар бошқа бирон ворис бўлмасагина мерос олишга ҳақли эдилар.
Эронда Сосонийлар даврида кишининг ўз синглиси, қизига уйланишига рухсат бериларди. Ҳатто бунга ташвиқ қилинарди. Опа-сингиллик ва оналик ришталарининг бирон эътибори ёқ эди.
Европада аёлнинг ва эркакнинг ўз жинсдошига қонун ёли билан уйланишига рухсат берилиши, диёнатли ва виждонли ҳар бир инсонни ларзага солади. Америкада баъзи аёллар итга ҳам турмушга чиқмокда ва буни ошкора намойиш қилишмоқда.
Қадимги Юнон ва Румда аёллар шахсият ва ҳуқуққа эга эмасди. Файласуф Афлотун фикрига кўра, аёл муштарак мол каби қўлдан-қўлга ўтиши керак.
Хитойда аёл инсон ҳисобланмасди, ҳатто унга исм ҳам қўйилмасди.
Англияда милодий В асрдан ХИ асргача эр хотинини сотиши мумкин эди. Биринчи гуноҳ қилинишига ва инсониятнинг ҳалокатига сабабчи Ҳавво онамиз деб ишонгаи насронийлар аёлга доим “шайтон” назари билан қарашарди. Аёл мурдор махлуқ ҳисобланиб, Инжилни қўлига ололмасди. Бу ҳукм қирол Генри ВИИИ (1509-1547) даврида парламент қарори билан тўхтатилди. Шу қарорга кўра аёлларга Инжил ўқишга рухсат берилди.
Европада ХИХ асргача аёлнинг руҳи борми-ёқми, деган баҳслар бўлиб турарди. Рум ва Юнонда баъзи аёллар айрим хусусиятлар ва имтиёзларга эга бўлишига қарамай, бу фақат пойтахт ва муайян шахслар доираси билан чекланган эди. Хулоса, Европада аёлларнинг бундай тубан даражадаги ҳолати саноат инқилобигача давом этди. Бу инқилоб сабабли хотинлар ва болалар ҳам ишлай бошлашди. Оилавий ришталар заифлашиб, ҳаёт низоми бузилди.
Биринчи жаҳон урушида Европа ва Америка ёшларидан 10 миллионга яқини ҳалок бўлди. Аёл бола-чақасини боқиш учун ишлашга мажбур бўларди. Эркакка нисбатан уларга маош кам тўланарди. Бу қийин ҳолатдан фойдаланиб, сармоядорлар ўзларининг ифлос ҳою ҳавасларини қондиришга ҳаракат қилардилар. Уларни тўхтатувчи бирон моне ёқ эди. Аёл бутун кучини, номусини қурбон қилишига қарамай, эркак билан тенг маош олиш ҳуқуқига эришолмади. Лекин шу мақсадга етишга жиддий ҳаракат қила бошлади. Мажлислар, чиқишлар ташкил қилиб, мақолалар ёзди. Кейин сиёсий ҳуқуққа эга бўлишга ҳаракат қилди. Аввал сайлов хуқуқи, кейин вакил қилиш ҳуқуқини талаб этди. Бу Европада аёлнинг ўз ҳуқуқи учун мужодаласи тарихидир.
Комунист давлатларда ҳолат бундан ҳам ёмонроқ эди. Яратилишдан нозик бўлган аёллар эртаю кеч завод, фабрика ва далаларда ишлашарди. Эр бир заводда, хотин бошка заводда, бола эса умумий тарбия уйларида. Учаласининг жам бўлиши бир муаммо. Эр уйга келса, хотин ёқ, хотин келса, эр ёқ. Ошхона умумий, ҳожатхона умумий. Шахсий мулк ёқ. Ҳаётдан мақсад ҳам ёқ. Қул ҳаёти. Роботдан фарқи қолмаган аёл қайси бахтдан гапирсин?! Аёлни ишлатишдан мақсад нима? Уйми, молу мулкми? Булар коммунизмда мавжуд эмас-ку. Ҳамма нарса муштарак.
Ислом келишидан олдинги ҳолатни ҳам, хозирги ХХИ аср жоҳилиятини ҳам тасаввур қилгач, энди Исломнинг аёлга берган ҳакларидан гапирсак бўлади.
Аёлларни асрлар бўйи қийнаб, эзиб келаётган золим қулларни Ислом ҳавода ушлаб қолди. Бутун мазлумлар билан бирга бу тутқунларни ҳам қутқарди. Ислом аёлнинг асрлар давомида қийналган нозик баданини “иффат тимсоли” дея ипакларга ўради. Эркакларнинг қўлларидан олтин, жавхарларни олиб, аёлларга тақди. Золим қўллар тортган сочларини авайлаб, рўмолга ўради. Кейин эркакларга:
“Аёлларга яхши муомала қилинглар” (Нисо, 19), – деб буюрди.
Бу инқилобни келтирган Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлига энг яхши бўлганингиздир”, – дея мурожаат қилди (Имом Термизийдан). Чеккан изтиробларининг, тўккан кўз ёшларининг мукофотини “Жаннат оналар оёғи остидадир” (“Файзул-қодир”дан) ҳадиси билан олган аёл бахту саодатни Исломда топди. Пайғамбаримиздан сўрашди:
Кимга яхшилик қилай?
Онангга, – деб жавоб берди.
Кейин кимга?
Кейин кимга?
Яна онангга.
Кейин кимга?
Отангга, – деди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Ислом аёлни тубан хаётдан қутқаргач, унга қуйидаги моддий ва маънавий имконларни берди:
а) аёлнинг инсонлигидан шубҳаланган, уни шайтон ё ҳайвон деб ўйлаган баъзи қавмларга ҳақиқатни қуйидагича етказди:
“Eй инсонлар, дарҳақиқат биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик” (Ҳужурот, 13).
“Eй инсонлар, сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини (Ҳаввони) вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Парвардигорингиздан қўрқингиз!” (Нисо, 1).
б) буддизм ўз қавмига аёлларни қабул қилиш тараддудини узоққа чўзар экан, Европа аёлларни Инжилни ушлашдан ман этар экан, Ислом кўп ўтмай, “Мусулмон эркаклар ва мусулмон аёллар” каби иборалар билан диний эътибордан иккисини тенг деб эълон қилди. Исломни биринчи қабул қилган одам ҳам аёл (Хадича онамиз) эди;
в) эски хуқуқий тизимларнинг кўпчилигида аёл мерос олишга ҳақли эмасди. Ҳаммураби ҳамда Браҳма қонунлари, Эски Исроил ҳуқуқида, Исломдан аввалги араб қавмларининг тартиб-қоидаларида шундай эди. Ислом аёлларга яна ёрдам берди.
“Аёллар учун ҳам ота-оналари ва қариндош-уруғлари қолдириб кетган нарсадан – меросдан улуш бордир. Бу улушлар озми-кўплигидан (қатъи назар) фарз қилинган ҳақлардандир” (Нисо, 7).
Ислом аёлга мулк ҳақи билан бирга тижорат ва тасарруф ҳақини ҳам ато этди:
“Аёллар учун ҳам қилган меҳнатларидан насиба бордир” (Нисо, 32).
Бу билан аёл мол-мулкка эгалик, ижара, вақф, ҳиба, олди-сотди каби соҳаларда ҳақларга эга бўлди. Бу муомалотлардан келадиган маблағ-фойдада эркак билан аёлнинг ҳеч фарқи ёқ.
Америкада аёлга мулк ва тасарруф ҳақлари ХХ асрда берилди. Франсияда аёл киши эрининг изнисиз мулкни ишлатиш ҳақига эга эмасди.
Савол: Ислом аёлни тўрт девор орасига зиндонбанд қилганми?
Жавоб: 1. Эркак ва аёл қайси мақсад ва вазифага мувофиқ қилиб яратилган? Шу масала англашилса, эркак ва аёлнинг тенглик масалалари ҳам осон тушунилади.
ғайридинлар аёл эркак билан тенг, ёнма-ён туриб ишлаши керак деган фикрни бутун дунёга тарқатдилар. Лекин улар шу нарсага аҳамият бермайдиларки, биринчидан, эркак ва аёлнинг бир хил оғир иш қилиши имконсиз, иккинчидан, улар бир хил вазифа учун яратилган бўлишса, нега жисми, табиати ва истеъдоди жиҳатидан фарқ қилишади? Орасидаги тафовут равшан кўриниб турган ҳақиқат-ку! Янги маданиятлар бу фарқни ёқ қилишга ҳаракат қиляпти. Аёл эркак каби кийинса ҳам, сочларини эркакка ўхшаца ҳам, барибир баданий қувват ва ақлий истеъдод фарқли эканини ҳеч ким инкор қилолмайди.
Инсон ҳаёти 2 қисмдир:
Уй ичи ҳаёти.
Уй ташқарисидаги ҳаёт.
Бу икки жабҳа тўғри идора қилинса, инсон бардавом ва осуда ҳаёт кечиради. Агар биронтасида камчилик бўлса, эр-хотин орасида ҳамжиҳатлик ёқолади.
Аллоҳ таоло бу икки қисмни эр-хотин ўртасида жуда гўзал ва мувофиқ тарзда тақсим қилди. Эркак уйдан ташқаридаги ишларга масъул. Касб-кор, сиёсий ва ижтимоий фаолиятлар унинг зиммасида. Уй ичидаги ишларни эса аёлга топширди.
Пайғамбаримиз даврида эр-хотин ўртасида иш шундай тақсим қилинган эди. Эркак киши уй ташқарисидаги ишларни қиларди. Аёл эса уй ичидаги ишлар бошида: ҳовлига сув сепиб супурар, қўл тегирмонида буғдой янчиб, ун қилар, тикиш-бичиш билан шуғулланар, сув олиб келар, овқат пиширар, фарзанд тарбияси билан машғул бўларди.
Олдин Европада ҳам шундай ҳаёт тарзи бўлган. Кейинчалик жамият диндан узоқлашиб, бузилгач, аёл-эркак қўшилиб ишлаш фикри ёйилди. Куфрий ҳукуматлар бу фикрни безаб, “Аёлларни озод қилиш”, “Аёл ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” шиорларини тарқатишди. Аёллар шу пайтгача зиндонда яшаб келганига ва энди озодликка чиқиш пайти етганига ишонтирдилар. “Зиндондан чиқинглар! Эркаклар билан ёнма-ён туриб, ҳар бир ишга ҳиссангизни қўшинглар. Сизлар ҳам сиёсат ва ҳукуматда иштирок этинглар. Сизларни баланд мартабалар, мансаблар кутмоқда”, деб улар қалбига қутқу солдилар. Бу шиорларга ишонган бечора аёл ташқарига чиқди.
Фапб тижорат моли яхши кетиши учун аёллардан сотувчи сифатида, манекен ўрнида фойдаланди. Хулоса: шу ҳийла билан аёлнинг ҳар бир аъзосини бозорларга тайин қилиб кўйдилар. Ҳаёсизлик авж олди.
Олдин Ислом, диёнат, фитрат, ҳаё аёлнинг бошига иззат тожини кийдирган бўлса, энди бу эътиқоддан йироқ жойларда у тижорий мол, реклама олати, эркакларнинг шаҳватини қондириш воситасига айланиб қолди.
Аёллар озодлиги ғояси тарқатилганидан буён бутун дунёда қанча аёл давлат раҳбари, ҳоким бўлди? Бу кўрсаткич жуда арзимас камчиликни ташкил қилади. Ҳийла ишлатиб, бир-икки аёлга баланд мансаблар беришди. Эвазига миллионлаб аёлларни кўчаларга, бозорларга чиқариб, тижорат ва бизнес матоҳига айлантирдилар. Шунинг учун ҳозир ғарбда аёлларни ишга олишда аксар ишхоналарда қуйидагиларни шарт қилиб қўядилар:
Чиройли бўлиши керак.
Ҳушмуомала бўлиши лозим.
35 дан ёшроқ, бўлсин.
Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатларга қарасак, ресторан, меҳмонхоналарда тозалик ишлари, дўконларда сотувчилик юмушларининг аксарини аёллар қилади. Кўп ҳолларда бирон бошлиққа котиба бўлиб ёки меҳмонхона, аеропорт, банк каби идораларда нисбатан паст вазифаларда ишлайдилар. Аммо улар орасида бир жинсли кишилар никоҳи, фаҳш ишлар ҳам илдиз отаётганидан кўз юмиб бўлмайди…
Ғарб ўз фалсафасини одамларга чиройли қилиб кўрсатди. Гуё аёл ўз уйида эри, ота-онаси, ака-ука, опа-синглиси, фарзандларига қараб, хизматини қилса, бу унинг учун зиндон ва хорлик эмиш. Лекин оғип амалларни бажариб эзилса, фаҳш ишларга жалб қилинса, корхоналарда юқори амалдорларнинг таъна-дашномларини торца, оқибатда соғлиғидан айрилса ва фарзандига меҳр беришдан узоқлаштирилса ҳам, бу барибир озодлик ва эркинлик экан. Бундай озодликнинг фойдасидан зарари кўпроқ эмасми?!
Аёл ҳар куни тўлиқ кун ишлаб ҳам уй-рўзғор ташвишларидан қутулгани ёқ. Уй ишларининг ҳаммаси аввалгидек унинг зиммасида. Европа, Америка, собиқ СССР давлатларида аксар аёллар саккиз соатлик оғип ишдан сўнг уйга келиб, овқат пиширишади, идиш-товоқларни, кирларни ювишади, уйни йиғиштириб-тозалашади, бозор қилишади. Бу ишлар аёлга осон эмас.
Улар аёлларни озодликка даъват қилар эканлар: “Давлатни ривожлантиришни хоҳлар эканмиз, жамиятимизнинг ярмини уйларда сақлай олмаймиз!”, – дедилар. Бу уларнинг навбатдаги ёлғони эди. Чунки ишсизлик сабабли баъзи давлатларда миллионлаб эркаклар уйда ўтиради. Айрим мамлакатларда бу кўрсаткич даражаси шунчалик баландки, бир қоровул ишдан кеца, унинг ўрнига кўз тикиб ўн киши навбатда турган бўлади.
Агар аёллар уй вазифаси билан машғул бўлганда эди, жамиятдаги барча муаммолар ўз-ўзидан ечимини топган бўларди. Жумладан, ишсизлик муаммоси ҳам кескинлигини анча ёқотарди. Зеро, аксар иш жойларини аёллар эгаллаган. Жамият, давлат катта бир механизм бўлиб, унинг ҳар қайси қисми бошқа бўлагига узвий боғликдир. Бири ўз жойига қўйилмаса, бутун механизм ишдан тўхтайди. Ислом эса бу механизмни тўғри ишлата олади. Чунки унинг низоми ноқис башардан эмас, барча нарсани билувчи Аллоҳдандир.
Аллоҳ эркакни ҳокимлик, аёлни маҳкумлик психологияси-онгу руҳияти билан яратди. Уларнинг фитрати, жисмоний кучи, ақлий қуввати ва бошқа барча сифатлари шунга мувофиқдир. Ҳоким (раҳбар) иложи борича бошқаларга нисбатан кучлироқ, ақллироқ, чидамлироқ бўлиши керак. Эркакда шу сифатларнинг ҳаммаси топилади.
– Эркак буюришга мойил бўлади, аёл киши эса бўйсунишга мойилдир.
– Эркак ақли билан қарор қилади. Аёл эса ҳис-туйғуси билан ҳукм чиқаради.
– Эркак бир ишни шошилмай, ўйлаб қилади, аёл шошқалоқ бўлади.
– Эркак туғма равишда бир вақтда кўп аёлларни яхши кўролади, аёл эса ўзини бир эркакка, оиласига бағишлашга мойил.
Демак, эркак оила раҳбари бўлса, аёл унинг ёрдамчиси ва уй ишларига масъулдир.
Ҳар бир киши ўзининг қимматбаҳо нарсасини бошқалардан яширади, бегоналар кўришини, қўлига олишини хоҳламайди. Аёл ҳам мусулмон кишининг энг қимматли нарсаларидандир. Шунинг учун уни ҳаммадан қизғанади. Унга бегона кўзлар тушиши, бегона қўллар тегишини истамайди. Демак, мусулмон киши ўз аёлини қизғанса, авайласа, асло камситиши ва паст кўришидан эмас, балки муҳаббати ва эҳтироми сабаблидир.
Аёл ҳам болаларига эркак каби муомала қилса, она-бола ўртасидаги алоқа заифлашади. Бола асосий тарбияни боғча ва мактабларда олса-да, унинг учун оила муҳитидаги гамхўрлик умумий тарбия муассасаларидагидан яхшироқдир. Гўдак тарбияси она қучоғидан бошланади. У энг муҳим тарбиявий омил – она меҳри ва муҳаббати билан улғаяди. Шундай ҳис-туйғулар болада ҳам ҳосил бўла боради. Агар бола тарбиясини фақат боғча ёки мактабларга топшириб қўйиб, она тарбиясини унуцак, унинг оқибатида жамиятда шафқатсиз, меҳру муҳаббатсиз инсонлар етишиб чиқиб, дунё зулму ситамга тўлади.
Аёл ҳам эркак каби ташқарига чиқиб ишласа, сафарма-сафар юриб, болалар ўз ҳолича ўсса, эр-хотин ўртасидаги алоқа заифлашади. Аёл ўз иши билан, эр ўз иши билан овора бўлиб қоларкан, орада ўзаро муносабат ва муҳаббат камаяди. Киноларда кўрганимиз каби улар фақат баъзи-баъзидагина қисқа муддат дийдорлашадилар. Бири ишдан келса, иккинчиси ухлаб колган, униси келса, буниси ухлаётган бўлади. Шунинг учун зино ва ажралишлар ниҳоятда кўпайган. Бу ҳақиқатларни ғайридинларнинг ўзлари эътироф қилмокда.
Собиқ СССР президенти Михаил Горбачев “Перестройка” (Қайта қуриш) деган китобининг “Аёллар мавқеи” деган бўлимида мана буларни зикр қилган: “ғарбда аёлларни ташқари чиқаришди. Аёлларни чиқаришдан ҳосил бўлган ижтимоий зарарлар иқтисодий фойдадан кўпроқ бўлди. Шунинг учун мен ўз давлатимда “Қайта қуриш” ўтказиб, бу аёлларни уйга қайтаришни мақсад қилдим. Агар бундай қилмасак, нафақат оила низоми, балки бутун миллат қўлдан кетиши мумкин. Барча бу фасодларга сабаб биз аёл нима вазифа учун яратилганини тушуниб етмаганлигимиздандир”.
Ҳозирги моддий манфаатта асосланган айрим низомлар ҳамма нарсани бойлик билан ўлчайди. Ҳолбуки, бойликнинг ўзи билангина бахтли бўлиш мумкин эмас.
Бойлик тўплашга ружу қўйиш мисоли: Бир катта бой мол-дунёсини кўпайтиргандан-кўпайтириб, ўз пуллари, олтин-кумушларини бир омборда сақларди. Омбор жуда мустаҳкам қурилган бўлиб, темир эшиклари ичкаридан ёпилиб қолса, очилмасди. У бойлигини текшириш учун кирганида, эсдан чиқариб, эшикни ёпиб қўйибди. Ичкарида қамалиб қолибди. Қорни очиб, чанқабди. Лекин бирон егулик ва ичгулик ёқ экан. Олтинлари унинг очлигини ва ташналигини кеткизмабди. ўша ерда қолиб ўлиб кетибди. Маълум бўладики, молу дунёнинг ўзи бахтли бўлиш учун кифоя қилмайди. Башарий низомлар фақат молиявий, иқтисодий томонни ўйлайди, шунинг учун ҳам ноқислиги билан инсониятнинг бахтсизлигига сабаб бўлади.
Эркак ва аёлнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Бу туғма хусусиятларга зид иш қилиш уларга зарар етказади. Балиқни сувдан чиқариб, қуруқликда яшатиб бўлмайди, булбул ўтирган шохга филни ўтқазиш ақлга сиғмайди. Ҳар жинснинг ўзига хос мавқеи, ўрни бўлади. Ҳамманинг баробарлиги, тенглиги ҳам адолат бўлавермайди. Масалан, бақувват бир одамга ҳам, заиф кишига ҳам 40 килодан юк орцак, адолат бўладими? Албатта, ёқ. Адолат ҳар бирига муносиб юкни кўтартиришдадир. Эркак билан аёл ҳам шундай. Иккаласига ҳам бир хил вазифа юкланса, адолат меъёри бузилган бўлади.
Ислом биттадан ортиқ хотин олишга рухсат бергани билан улар ўртасида адолат қилишни шарт этиб қўйди, адолат қилолмаса, бир хотин билан кифояланишга буюрди. Қуръонда шундай амр этилади:
“Сизлар учун (никоҳи) ҳалол бўлган аёлларга иккита, учта, тўрттадан уйланаверинглар. Энди агар (улар орасида) адолат қилолмасликдан қўрқсангиз, бир аёлга (уйланинг)” (Нисо, 3). Адолат, албатга, ейиш-ичиш, макон, либос, кечаси олдида тунашда бўлади. Муҳаббат эса, албатта, мураккаб масала.
Пайғамбаримиз с.а.в айтдиларки: “Ким икки хотини орасида адолат қилмаса, қиёматда бир томони шол бўлган ҳолда келади”.
Кўп хотинга уйланиш Исломда фарз – мажбурий ибодат эмас. Балки зинодан сақланиш, жамиятни ҳалокатли иллатлардан сақлаш учун бир ёл ва рухсатдир. Фақат қуйидаги ҳолатларда қўшимча хотинга уйланиш зарур бўлади:
а) табиатан аёлининг жинсий хоҳиши бўлмаса;
б) хотинлик вазифасига тўсқинлик қиладиган бир касаллик бўлса;
в) аёл бола туғмайдиган бўлса;
г) қарилиги сабабли аёл жимога қодир бўлмаса (аёлларнинг жинсий қудрати эркакларга нисбатан 10-20 йил олдин заифлашади);
д) уруш ва бошқа сабаблар билан эркаклар камайиб кеца.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германиядаги ҳолат бунга мисол бўлади. Шунчалик эркак камайиб кетган эдики, аёллар чет элдан “еркак импорти” (эркаклар келтирилиши)ни орзу қилиб қолдилар.
Исломдаги кўпхотинлилик моҳиятини тўғри тушунмаган ва унга ҳужум қилган айрим давлатлар юқорида зикр қилинган муаммоларни “еркин мухаббат”, йаъни “зинога буюриш” билан ҳал қилмоқчи бўлдилар. Улар зино, фоҳиша тутиш, валади зинолар пайдо бўлишини қонуний никоҳ, қонуний хотин, қонуний фарзанддан афзал билдилар. Натижада, насабсизлар, қахри қаттиқлар, тарбиясиз ва золимлар кўпайиб, шахс ва жамиятга кўп зарарлар етказгани илмий асослар билан кўрсатиб берилган.
Масалани тиббий ва физиологик жиҳатдан кўриб чиқадиган бўлсак, Аллоҳнинг буйруғи билан кўпхотинлиликда ҳам ҳикмат борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Полигамияни ман қилиш бузғунчилик, фаҳшга олиб келади.
Машҳур адиб Виктор Маркверитте жаҳон урушидан сўнг Франсияда рўй берган аҳоли камайишига парламентнинг диққатини жалб қилиб, бундай деган: “18 миллион европалик аёл эрлари ўлганлиги учун бир хотинлилик қонунининг қурбони сифатида бевалик ҳаётининг иқтисодий ва ахлоқий тубанлигига маҳкум бўлмоқда”. Аяндан Гогслеро: “Расмий тадқиқотларга кўра, бу йили Франсияда уйланадиган бир эркакка тўрт аёл тўғри келяпти. Шунга кўра, агар полигамия ман қилинса, Франсия жиноят кодексининг 340-моддаси ўзгартирилиши керак”, – дейди. Киши улардан бирига уйланса, қолган уч нафари эркакларнинг бир кечалик кўнгилхушлигига маҳкум бўлади.
Доктор Раволт айтадики: “Инсон ўлимига энг кўп сабаб бўладиган касалликлар касбий ва ирсий хасталиклардир. Кўп хотинга уйланиш ва ёш уйланиш билан бу касалликлар камаяди”.
Полигамия сабабли аҳоли сони кўпаяди. Бу эса давлатнинг кучли бўлиши, иқтисоднинг ривожланиши ва соғлиқни сақлашни таъминлайди. Виктор Гамбон “Реwе Cомтемпораине” (Ревве Комтемпорейн) нусхаларида айтадики: “Чорак асрдан кейин Франсиянинг 40 миллион аҳолиси 25 миллионга тушиб қолиши математик ёллар билан маълум бўлмокда”.
Физиолог олим Чарлз Ричет “Прогрессиф” деган китобида “Франсия аҳолиси кундан-кунга камаймоқда. 200 йилдан кейин биронта франсуз қолмайди”. Кўпхотинлилик аҳоли кўпайиши учун фойдали эканини тушунган бу олимлар уни Франсия ҳукуматига расмий қабул қилдиришга ҳаракат қиладилар. Америкада насронийларнинг мормон деган тоифаси бор. Уларнинг одатида кун хотинга уйланиш кенг тарқалгани сабабли ўша қавмда фаҳш ва бузғунчилик бошқаларга нисбатан анча кам экан ва ҳар мормон кишига 7 бола тўғри келаркан.
Чарлз Ричет ва Бинет Санглет каби машхур докторлар айтадики: “Кўпхотинлилик аҳоли сонини оширгани каби унинг сифатини ҳам кўтаради. Қайси аёл соғлом ва қодир бўлса, ўшандан насл-фарзанд олинади. Бунинг аёлга ҳам фойдаси бор. Чунки раҳм (бачадон), қанча дам олса, тухум хужайралари шунча яхши етишади. Етарлича дам олганидан кейин ҳомиладор бўлса, аёлдан соғлом ва кучли бола туғилади. Шунинг учун полигам (кўп хотинли киши)ларнинг хотинларида аёл касалликлари камрок учрайди”.
Руҳий медицинанинг устози Форел айтадики: “Eркак киши яратилишдан кўп хотинлиликка мойилдир. Аёлининг муҳаббати камаймаган ҳолда, ҳар кўрган чиройли аёлни севишга, орзу қилишга эркакнинг руҳий қобилияти бор. Ҳолбуки, аёллар яратилишдан моногам (бир эркакни севувчи) бўлади. Албатта, насабсиз, руҳий хаста аёллар бундан мустасно. Шунинг учун ҳатто фоҳишалардан ҳам баъзан ҳаётида фақат бир эркакни севганлиги эшитилади. Ер юзида қонуний ё ноқонуний кўпхотинлилик ортмоқда. Ҳатто полигамия ман қилинган Шимолий Америкада ҳам кўпхотинли мормонларнинг сони миллиондан ошган.
Айтилганлардан маълум бўладики, Исломнинг хотинлар ҳақидаги ҳукми инсон ва жамият ҳаёти учун фойдали бўлиб, аксар ижтимоий муаммоларга ечим хизматини ўтайди.