Боладаги ўзгаришлар.
20 та тиш шаклланиб бўлди. Ошқозон ости бези инсулин ишлаб чиқара бошлади. Эркак жинсидаги ҳомилада простата бези ривожланяпти. Аёл жинсида эса жинсий ҳужайралар (овогонин) жадал равишда кўпайиб бормоқда. Ривожланиш самарали илгарилаяпти. Кичкинтойингиз жигари сафро ишлаб чиқармоқда. Соғлом она ва соғлом бола тарбияси Келажакда у ёғларни ҳазм қилиш учун керак бўлади. Ичак ҳам ўз фаолиятини бошлаш арафасида. Шу ҳафтадан унда қисқаришлар пайдо бўлади. Айнан шундай қисқаришлар натижасида ютилган таом тўғри йўналишда ҳаракат қилади. Бош мия шаклланишда давом этмоқда. Ҳозирда у жуда кичик кўринишдаги катталар миясига ўхшайди. Кичкинтойингизнинг оғирлиги тахминан 10-25 грамм бўлиб, умумий узунлиги 10 см чиқади.
Онадаги ўзгаришлар.
Иккинчи уч ойликнинг боши одатда хотиржамлик ва оромбахш давр ҳисобланади. Эрта токсикознинг нохуш аломатлари йўқолди. Энди организмингиз янги ҳолатга мослашди. Сиз яна ўзингизни қулай, хотиржам ҳис қила бошладингиз. Ҳомиладорликнинг 13-16-ҳафтаси оналик «босқичларининг» энг тинч даври ҳисобланади. Ўзингизни кучга тўлгандек ҳис этиб, яна аввалгидек кундалик ишларингиз билан шуғулланишни истайсиз. Агар касаллик ва асоратлар кузатилмаса, жисмоний фаоллик мумкингина эмас, балки жуда зарур ҳам. Ҳозирча ҳаёт тарзингизни ўзгартирмай ишлашингиз мумкин. Юриш сиз учун жуда фойдали. Юрганда ҳам икки соатча тўхтамай юриш… Агар чарчаб қолсангиз, ўтириб дам олишингиз мумкин. олдин ҳам кечки сайр учун ярим соат вақт ажрацангиз, жуда яхши иш қилган бўласиз. Одатда, 12-14 ҳафталик муддатда ҳомиладорларни биринчи ултратовуш текшируви (УЗИ)га юборишади.
Бу муддатдаги УТТ дан мақсад – ҳомиланинг жойлашишини ва туғиш муддатини аниқлаш. УТТ ва нима учун қилинади? Ултратовуш текшируви медицинада янги кашф этилган текширув усулларидан биридир. Биринчи УТТ 1956 йилдагина ўтказилган бўлиб, акушерлик ва гинекология соҳасида у ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб қўлланилмоқда. Эндиликда ултратовуш текшируви акушерлик ва гинекологияда етакчи усуллардан бири ҳисобланади.
Бунга бир қатор сабаблар бор:
Ҳомиладорликда УТТ керакми? УТТнинг акушерликдаги аҳамияти беқиёсдир. Унгача ҳомиланинг аниқ катталигини, ҳомиладорлик муддатини белгилаш, йўлдошнинг тузилишини ўрганиш, туғма нуқсонларни аниқлаш мумкин бўлмаган. Баъзан туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ҳомиладор аёл рентгенга туширилган. Лекин барча аёлларнинг бундай текширувдан ўтиши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди. Сабабу текширув зарарли таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори. Гоҳида шундай савол туғилади: соғлом кишилар УТТга бормайди, шундай экан, меъёрида яхши кечаётган ҳомиладорликда унга бориш шартми? Саволнинг жавоби битта: албатта, керак, шарт! Аввало, сабабларидан бири – ҳар қандай касалликнинг олдини олган афзал, айниқса акушерликда. Ахир ҳомила ўзи шифокор ҳузурига бориб: «Охирги пайтда негадир ўзимни ёмон ҳис қиляпман…» деёлмайди-ку.
Ҳомиладорликнинг яхши кечишида УТТнинг кераклигининг бир нечта далили:
ҳомила ривожидаги туғма нуқсонлар 90 % ҳолатда соғлом ота-оналарда кузатилади. Бундай нуқсонлар фақатгина профилактика мақсадида УТТ кўригидан ўтганда кўринади;
ташқаридан қараганда соғлом кечаётган ҳомиладорликда анчагина нуқсон бўлиши мумкин;
клиник текширувда (қўл билан пайпаслаб кўрганда) биттадан ортиқ ҳомилани аниқ белгилаш мумкин эмас, эгизакларнинг нормал ривожланиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади;
50 % аёллар туғуруқ вақтини аниқ билишларини таъкидлайдилар.
Лекин кўпинча 2 ҳафтадан ортиқ муддатга адашишади. Агар вақтидан илгари туғуруқ хавфи рўй берса, 34 ҳафталик ҳомила муддати билан 36 ҳафталик ҳомила муддатига врачлар турлича йўл тутадилар.
Ултратовуш текширувидан қачон ўтиш керак? Ҳомиладорликда УТТга илк бор қачон борган яхшироқ? 15 ҳафтагача бўлган муддатда борган маъқул.
Айнан шу даврда қуйидагилар аниқланади:
ҳомила борлиги кўринади;
тухум ҳужайранинг бачадонда ёки бачадондан ташқарида жойлашганлиги аниқланади;
ҳомиладорлик муддати аниқ белгиланади;
2 тадан ортиқ ҳомила аниқланади;
ёлғон ҳомиладорлик билинади.
Кейинги УТТ одатда ҳомиладорликнинг 18-22, ҳафталарига белгиланади. Унда:
ҳомиланинг туғма нуқсонлари аниқланади. Айнан шу вақтда уларни билиш муҳим. Чунки бу муддатда ҳозирча ҳомилани олдириш мумкин;
йўлдошнинг жойлашган ўрни аниқланади.
Ҳомиладорликдаги навбатдаги УТТ кўпинча 32-34 ҳафталик муддатларга белгиланади. Бу текширувда:
ҳомила ривожидаги бирор касаллик аломатлари бор-йўқлиги аниқланади;
йўлдошнинг ва ҳомиланинг жойлашиши кўрилади;
ҳомилани ўраб турган сув миқдори ва сифати текширилади.
Бу текширувларнинг энг оддийси бўлиб, у бутунлай физиологик соғлом кечаётган ҳомила учундир. У ёки бу камчиликлар кўринганида УТТ яна ҳам чуқурроқ олиб борилади. Яна ҳомилани кардиотокография ва доплерография усуллари билан ҳам текширишни зарур бўлганда шифокорлар таклиф этишлари мумкин.