Боладаги ўзгаришлар:
Тартибли равишда ишлаётган организм фаолиятига энди буйраклар ҳам қўшилишди. Икки ой олдин бирламчи буйрак жинсий тизимнинг шаклланишида иштирок этаётганди. Ажратиб чиқариш вазифасини йўлдош бажараётган эди. У ҳозир ҳам бу вазифасида давом этмоқда, лекин шу билан бирга буйраклар ҳам аста-секин мустақил равишда ҳомилани ўраб турган сувга пешоб ажрата бошлади. Уларнинг миқдори тобора кўпайиб боради. Болангиз худди фазогир каби вазнсизлик ҳолатида бўлиб, атрофидаги сувда маза қилиб сузиб юрибди ва ўзини яхшис қиляпти! Ички секреция безлари такомиллашибормоқда, айниқса, буйрак усти безлари. Эндиликда улар ҳозирча болага етарли бўлган гормонни ишлаб чиқара олади.
Онадаги ўзгаришлар:
Агар бу ҳомилангиздан олдин фарзандларингиз бўлса, шу ҳафтада болангиз қимирлаганини сезиб қолишингиз эҳтимоли бор. Агар бу биринчи болангиз бўлса, яна икки ҳафтача кутишингизга тўғри келади. Вазнингиз тахминан 2,5 кг.га оғирлашди. Кўкрагингиз катталашмаган. Белингиз гўё йўқолиб, билинмай қолмоқда. Қорнингиз секин катталашиб, думалоқ шаклга эга бўла бошлади. Хол ва сепкиллар қорайиб, терингизда доғлар кўриниши мумкин. Хавотирланманг, туғуруқдан сўнг тезда улар йўқолиб кетади.
Қониқарли даражада кечаётган ҳомиладорликда она организми ҳомила етарли миқдорда глюкоза билан таъминланишини текшириб боради. Антиинсулин тизимини ишга тушириб, ҳомилани озиқлантирадиган миқдорда қонда қанд моддаси бўлади. Лекин бу вазифани уҳар доим ҳам аъло даражада бажара олмайди. Баъзида қондаги қанд миқдори ошиб кетиши натижасида она ва боланинг буйраклари бу вазифани Икки ой олдин бирламчи буйрак жинсий тизимнинг шаклланишида иштирок этаётганди. Ажратиб чиқариш вазифасини йўлдош бажараётган эди. У ҳозир ҳам бу вазифасида давом этмоқда, лекин шу билан бирга буйраклар ҳам аста-секин мустақил равишда ҳомилани ўраб турган сувга пешоб ажрата бошлади. Уларнинг миқдори тобора кўпайиб боради. Болангиз худди фазогир каби вазнсизлик ҳолатида бўлиб, атрофидаги сувда маза қилиб сузиб юрибди ва ўзини яхши ҳис қиляпти! Ички секреция безлари такомиллашибормоқда, айниқса, буйрак усти безлари. Эндиликда улар ҳозирча болага етарли бўлган гормонни ишлаб чиқара олади.