Боладаги ўзгаришлар
Ҳомила эндиликда ўз-ўзидан бўладиган ҳаракатларга қўшимча равишда ташқи олам таъсирига жавоб ҳаракатини беради. Кафтлари сезувчан бўлиб, ушлаш реаксияси ривожланади. Ҳидларни ажрата бошлайди. Ҳомила бу даврда онаси қабул қилаётган таомларнинг ҳидини сезади. Юрак-қон томир тизимининг шаклланиши ниҳоясига етмоқда. Буйрак ҳомиладорликнинг 11-12-ҳафтасидан ишга тушади. Кўзнинг мукаммаллашуви ниҳоясига етиб бормоқда, лекин у ҳали кичкинагина қовоқчалар билан ёпилиб турибди. Бурун, қулоқ, лаблар табиатан инсонга берилган «қолипга» эга бўлди. Энг асосийси оғиз ва овқат ҳазм қилиш тизими шаклланиб бўлди. Энди болангиз ютиниши мумкин. Бош миянинг иккала ярим шари ривожланиши ниҳоясига етиб, мияча шаклланяпти.
Онадаги ўзгаришлар
Соғлом ҳаёт тарзига алоҳида эътибор беринг. Айниқса, алкогол, никотин, кимёвий моддалар ҳомила учун жуда хавфлидир. 9-11 ҳафталик муддатда бу моддалар мия ривожи порокига олиб келиши мумкин. Сизни қуйидагилар безовта қилиши мумкин:
Ҳолатингизни яхшилаш учун ҳозирданоқ ҳомиладорлар учун мўлжалланган машқларни бажаришга киришинг. У қоматингизни чиройли ҳолатда сақлашга, туғуруққа яхшироқ тайёргарлик кўришингизга, кўзингиз ёриганидан кейин қайта тикланишингизни осонлаштиришга ёрдам беради.