Боладаги ўзгаришлар
Юрак шаклланиб ура бошлайди. Бош мия ва орқа мияга асос солинади. Кўз косаси, қўл ва оёқ асоси пайдо бўла бошлайди. Ҳомила қулоқ супрасини эслатувчи шаклга эга бўлади. Ички аъзолардан ичак, жигар, буйрак, сийдик чиқариш йўли асосга эга бўлиб, шакллана бошлайди. Жинсий безлар фарқланиб, аёл ва эркакникига ажралади. Мояк ривожланади. Юрак ва мия такомиллашади. Ҳомиланинг нафас олиши, озиқланиши, ҳимояси ва гормонларни ишлаб чиқарувчи йўлдош жадал ривожланади. Ҳомиланинг узунлиги бор йўғи 4-6 мм бўлади.
Онадаги ўзгаришлар
Агар сизни токсикоз қийнаётган бўлса, халқона воситаларга мурожаат қилинг. Камроқ, лекин тез-тез енг (кунига 6-7 маротаба). Ёнғоқ, писта, донли бўтқа каби оқсилли маҳсулотлар кўнгил айнишини камайтиради. Ҳомиладорликнинг аввалги ҳафталарига тегишли бўлган тавсияларни ёдда тутинг. Хомиладорлигингизни билган яқинларингиз тарафидан кўплаб маслаҳат ва огоҳлантиришлар эшитишингиз мумкин. Уларни хайрихоҳлик билан қабул қилинг. Лекин айримлари шунчаки хурофотлигини ҳам ёдингиздан чиқарманг. Ҳомиладор аёл одатда тасодифлардан эмас, балки эҳтиётсизлиги оқибатида кўнгилсизликларга йўлиқади. Сиз бу хатарлардан озгина эътибор ва мулоҳаза қилиш билан қочишингиз мумкин.
Қорин катталашгани сари мувозанатни тутиб юриш қийинлашади. Бунинг устига яна оёгингиз остини яхши кўролмайсиз. Буларнинг бариси сизнинг зарарланишингизга олиб келади.
Маълумки, ҳомиладорлик даврида одатий бўлган таъмлар ўзгаради. Баъзилар фақатгина маълум бир озуқани истеъмол қиладилар, бошқалар эса ҳамма нарсани еяверадилар, яна ортиғи билан, қолганларнинг умуман овқатга кўнгли тортмайди.
Овқатга бўлган бундай ғалати инжиқликка «қашшоқликка» учраган гормон айбдор. У, айниқса, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида авжига чиқади. Лекин овқатга бўлган бундай муносабат ва бошқа ўзгаришларнинг ягона сабабчиси фақатгина гормонлар эмас.
Агар ўзингиз ва болангиз учун фойдали бўлган бирор нарсани егингиз келса, албатта, уни енг. Агар ейишингиз мумкин бўлмаган нарсалардан егингиз келса, унинг ўрнини босувчи, сизнинг истагингизни қондириб, болага зарар келтирмайдиганларини излаб кўринг.
Бундай ўринбосарлар сизни қониқтирмаса, унда чалғитувчи нарсалар билан шуғулланинг. Агар кутилмаганда кофе, алкогол, шоколадли музқаймоқ, крем ва шунга ўхшаганлардан жиркансангиз – бу жуда яхши.
Балиқ, сут каби истеъмоли зарур бўлган озуқалардан воз кечсангиз, уларнинг ўрнини тўлдирувчи маҳсулотларга алмаштиринг.