Политехника музейида! Музейнинг биринчи қаватида автомобилсозлик тарихи ва Ўзбекистондаги автомобиллар саноати билан танишишингиз мумкин. Иккинчи қават эса сизга атрофдаги дунё ҳақида билим олишга имкон беради: оқимни ушланг, тўпни ҳаво оқими билан рингга юборинг, тўлқинлар қандай пайдо бўлишини кўринг. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги ягона тескари хонада бўласиз, кўзгу лабиринтида адашасиз, болангиз Амес хонасида дадасидан баландроқ бўлади.
П.С Музей Сешанбадан Якшанбагача, соат 10:00дан 18:00гача ишлайди. Кириш нархи: 1-қават учун – 5000 сўм. 2-қават учун – 15000 сўм.
Манзил: Амир Темур кўчаси, 13-уй (Ориентир: Бэлине оффиси)