Эр-хотин муносабатлари бир текис муносабатлар эмас. Йиллар давомида бу муносабатлар ко‘п маротаба синалади, дарз кетади, ҳатто синиши ҳам мумкин. Оилада эр ва хотин муносабатлари вақт о‘тиши билан оқилона ҳамкорлик ва до‘стлик, қон-қариндошлик муносабатларига айланиб боради. Ко‘пчилик никоҳларни бахтли ҳам, бахтсиз ҳам деб аташ мушкул, чунки уларда эр-хотинларнинг бир-бирларини секин-аста тарбиялаб боришлари ва тақдир тақозоси билан бора-бора муносабатлар чуқурлашиб, тушуниш ҳисси ва до‘стона муносабатлар сайқаллашиб боради. Оиланинг мустаҳкам бо‘лиши, эр-хотиннинг бахтиёр ҳаёт кечиришлари ва тинч-тотув яшашларида уларнинг о‘заро қовушиши муҳим рол о‘йнайди, деб ко‘рсатади.
У ўзаро қовушувларнинг шартли равишда 3 таркибий қисмга бўлинишини еътироф этади. Улар: 1) биологик қовушув; 2) психологик қовушув; 3) социал қовушув.
Баъзи ҳолларда мижоз тури жиҳатидан келин-куёвлар ўзаро мос келмаса-да, лекин улар орасида ҳиссиёт кучи, психологикпедагогик билим савияси, оилавий ҳаётни мустаҳкамлашга интилиш, тарбия ва маданий савия даражаси, ўзаро муносабат маромлари уларнинг ўзаро қовушиши, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлай олади. Психологларнинг фикрича оилада эр билан хотин орасида юзага келадиган келишмовчиликларни психологик таҳлил қилиб, уларнинг асосий сабаблари келин-куёвнинг касб-фаолияти ва оиланинг қадр-қимматини ўлчашлари, унда етакчилик мавқеини қўлга киритиш учун курашишлари, бир-бирини психологик хусусиятларини тушуниб етмасликлари, уй-рўзғор ишларини бажаришга тайёр эмасликлари, жинсий тарбияга оид билимларнинг етарли эмаслиги, болаларни тарбиялашдаги келишмовчиликлари, мижозларининг мос келмаслиги, жинсий масалаларда келишолмасликлари, фарзандсизлик, рашк ва ишончсизлик еканлигини кўрсатиб ўтади.
Александр Дюма таъкидлаганидек: «Рашк бошқалардан ко‘ра о‘зига ко‘прок азоб бериш санъатидир».
Шундай экан, рашкчи оналарга психологлар тавсия қиладилар: рашкингиз меъёридан ошаётганлигини сезганингиз заҳоти, жуда бўлмаса, уйингиздаги мебеллар жойини ўзгартиринг, маданий ҳордиқ чиқаринг, кўпрок давраларда бўлинг. Оилавий муносабатлар икки киши эр ва хотин орасидаги ҳиссиётларга асосланиб шаклланади. Агар ҳиссиётлар ортда қолиб, ҳаёт муаммолари устун келиб, эр ўзини терговчи сифатида туца, хотинини доимий тергов остида ушласа ёки хотини доимо моддий муаммолар, бойлик, рўзғор ҳисобкитобини қилиб эрни доимо тергаса бир-бирларига бўлган ҳис-туйғу йўқолиб кетади. Инсон баъзида ўзига яқин бўлган одамларни тушунмайди. А.Грин ўзининг асарларидан бирида «Бизнинг ички дунёмиз камдан-кам одамни қизиқтиради»-деди.
Оилавий муносабатлар икки киши эр ва хотин орасидаги ҳиссиётларга асосланиб шаклланади. Агар ҳиссиётлар ортда қолиб, ҳаёт муаммолари устун келиб, эр ўзини терговчи сифатида туца, хотинини доимий тергов остида ушласа ёки хотини доимо моддий муаммолар, бойлик, рўзғор ҳисобкитобини қилиб эрни доимо тергаса бир-бирларига бўлган ҳис-туйғу йўқолиб кетади. Инсон баъзида ўзига яқин бўлган одамларни тушунмайди. А.Грин ўзининг асарларидан бирида «Бизнинг ички дунёмиз камдан-кам одамни қизиқтиради»-деди. Инсон турмуш кўришдан олдин бу ҳаётда ўзининг дунёқарашига эга бўлади. У ўзи учун азиз ва қимматли нарсаларни белгилаб қўяди, шунинг учун ўз ёнида тушунадиган, унинг ғурурига тегмайдиган, дунёқараши устидан кулмайдиган, таъна қилмайдиган кўпинча яқин бир инсон бўлишини истайди.
Кимда ким банкка қўйган пули кўпайишини истаса, бунинг чорасини излайди. Худди шунингдек, кимки аёли билан ўзаро муҳаббати янада кучайишини истаса, бунинг сабабларини қидириши лозим бўлади. Қуйида ўша воситалардан 10 тасини келтириб ўтамиз. Шунинг учун оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда қуйидаги факторларга эътибор қаратиш керак:
Масалан, уйқуга ётиш олдидан чиройли атиргулни ёки чиройли рангли қоғоз (откритка)га гўзал сўзлар ёзиб, аёлингизнинг ёстиғи устига қўйиб қўйсангиз, бу нарса жуфтингизга қанчалик ижобий таъсир этишини кўрасиз. Эр аёлига ҳадяни кулгу ва табассум ҳамда ёқимли сўзлар билан берадиган бўлса, унинг қалбида эрига нисбатан кучли меҳр уйғонади. Ўз навбатида аёл ҳам эрига қўлидан келганича унинг меҳрини жўштирадиган бирор ҳадя беришга интилмоғи керак. Зеро, халқимизда “Қарсак ҳам икки қўлдан чиқади” деган мақол бор.
Суҳбат чоғида ҳам бир-бирларининг сўзини бетоқатлик, бесабрлик ва катта эҳтимом билан эшитишга уринишлари керак. Албатта, бунда самимийлик йўқолмаслигига жиддий эътибор қаратиш лозим. Зеро, Умму Заръ розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Оиша розияллоҳу анҳонинг узун сўзларини эътибор билан, жим туриб эшитганлар.
Эр-хотин ўртасидаги расмий муносабатлар, йаъни эрнинг ўз вазифаларини бажариши ва аёлнинг ўз вазифаларини бажариши ёки бир-бирларига севишларини изҳор қилишларининг ўзи муҳаббатни кучайтиришга кифоя қилмайди. Баъзида гап-сўзсиз, имо-ишоралар, қарашлар, овоздаги ўзига хос оҳанглар, кўзнинг муҳаббатга лиммо-лим ўтли нигоҳи ҳам ишни битириши мумкин. Буларнинг ҳаммаси кўнгил, руҳият орқали амалга ошириладиган ишлардир.
Ишга кетаётганда илиқ хайрлашув ва ишдан қайтганда илиқ кўришув:
Аёлни мақтаб туриш. Уни ҳамма нарсадан қизғонишини одоб билан изҳор қилиш:
Баъзи ишларда аёлга кўмаклашиш:
Масалан, уйдаги шахсий кутубхона китобларини тартибга келтириш, баъзи таомларни пиширишда ёрдамлашиш, болаларга тегишли нарсаларни биргаликда амалга ошириш ва ҳоказо. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом уйларида оналаримизнинг ишларига ёрдам берар, кийимларини ўзлари тикар эдилар.
Эр ҳам, хотин ҳам бир-бирларига шундай сўзларни топиб гапирсинларки, натижада ўрталаридаги муҳаббат яна ҳам кучайсин. Масалан, бир-бирига севишини айцин, “Сиз менга Аллоҳнинг неъматисиз” каби сўзларни айтиш айни муддаодир.
Суҳбат учун ҳеч ким халақит бермайдиган тинч жой танлаш:
Бунда хатто болаларнинг овозлари, шовқин-сурони ҳам эшитилмасин. Албатта, тўла хотиржамликни ҳис қилиб суҳбатлашиш эр-хотин ўртасидаги ўзаро ишонч ва меҳрни янада жонланишга ҳисса қўшади.
Бу жуда муҳим масала. Бир-бирини жуда қаттиқ ҳам севмасин, жуда бегоналашиб ҳам кетмасин. Ҳамма ишда мўтадиллик яхшидир. Зеро, муҳаббатга муккасидан кетишдан қайтарилган. Ўртада масофани сақлайман деб узоқлашиб ҳам кетмаслик керак. Зеро, ўртадаги масофани сақлашда қанчалик чуқур кетилса, муҳаббатга шунча путур етади. Кўпгина оилавий муаммолар ҳам аслида мана шу бегоналашувдан келиб чиқади. Пайғамбар алайҳиссалом “Дўстингизни енгилроқ севингки, куни келиб у душман бўлиб қолиши ҳам мумкин. Душманингизга ҳам енгилроқ адоват қилингки, куни келиб у дўст бўлиб қолиши мумкин” деганлар.
Масалан, аёл касал бўлиб қолиши ёки ҳомиладорлик даврида унга моддий ва маънавий суянч кераклигини эр доим ёдида тутиши керак. Шунингдек, эрининг бирор сабаб билан кайфияти тушкунлигини, аёлининг меҳрига, далдасига муҳтожлигини фаросатли аёл дарҳол сезиб, қўлидан келган ёрдамини бериши, бундай пайтда эрининг ёнида туриши матлубдир. Шеригининг дардига ҳамдард бўлиш, уни қийнаётган муаммодан қийналиш ўртадаги муҳаббатни мисли кўрилмаган даражада ошириб юборади.