Режалаган ҳомиладорлигингиздан бир ой олдин умуман спиртли ичимликлар истеъмол қилманг. Алкоголнинг организмдан чиқиб кетишига тахминан шунча вақт керак бўлади.
Чекишни ташланг. Чекадиганлар даврасидан нарироқ юринг.
Ҳомиладор бўлишдан илгари шифокор кўригидан ўтиб, керакли даво муолажаларини олинг. Айниқса, бу тишларга тегишли. Стоматологияда қўлланиладиган баъзи даво воситалари ҳомилангизга зарарли бўлиши мумкин. Гўдакка касал тишдаги инфексия ҳам хавф туг‘диради.
* Бирор дори қабул қилишингиздан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Унинг тавсиясисиз ҳеч қандай дори ичманг. Ҳомиладорлигингизнинг охирги кунигача ушбу тавсияга амал қилинг.
* Ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар ҳомила учун зарарли, шунинг учун дарҳол улардан воз кечинг.
* Рентгенологик текширувларга эҳтиёт бўлинг, айниқса, тос ва қорин атрофини нурланишдан сақланг. Мажбурият бўлмаса, рентгенга тушманг.
* Соглигингизга кўпроқ эътибор қилинг. Одам кўп тўпланадиган ерларда камроқ бўлсангиз, инфексион касалликларга чалиниш эҳтимоли камроқ бўлади. Бундай инфексиялар одатда ҳомила учун жуда хавфлидир.
Оилангизда кимдир шамолласа, унга ниқоб беринг, ўзингиз ҳам тақиб олинг. Бу ҳолда бурунга интерферонтомизиш ёки оксолин мазини суртиш фойда беради ва асосийси ҳомила учун зарарсиз. Қўшимчасига эса пиёз ва саримсоқдан фойдаланинг.
* Асаб бузилиши ва стресс ҳолатларидан узоқроқ бўлинг.
* Уйда мушук ё кучук боқсангиз, уларнинг ўз вақтида эмланишига эътибор қилинг. Улар билан камроқ мулоқотда бўлинг. Овқат бериш, тагини тозалаш каби вазифаларни оила аъзоларингиздан бошқа бирортаси қилсин.
* Ҳомиладор аёлларга мўлжалланган витаминларни қабул қилишни бошланг. Агар витаминлар ва микроелементларнинг ҳаммасини озуқалардан олишга қарор қилган бўлсангиз, еяётган нарсаларингизга кўпроқ эътибор қилинг. Чунки ҳомиладорларга ҳомиласи учун ҳам кўп миқдорда керак бўлади.
* Таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилинг. Улар аччиқ чой, кофе, шоколад ва кола кабилардир.
* Албатта, вақт топиб мутахассисга мурожаат этинг. Агар сог‘лигингиздан шикоятингиз ёки сурункали касалингиз бўлса, уларни даволаш бўйича тавсиялар беради.
* Ҳар куни сайр қилишни кун тартибига киритинг.