Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда:

Оилани сақлаш ва унинг кўринмас ришталарини мустаҳкамлаш бугуннинг долзарб масалаларидан биридир. Шу боис “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти тамонидан, оилаларга “Бахтиёр оила” веб-портал тармоғидаги очиқ маълумот ва хизматлардан фойдаланишнинг ягона нуқтасини тақдим этиш, маълумот ва хизматларни олишда оилалар учун шарт-шароитларни яхшилаш, веб-порталда жойлаштириладиган очиқ маълумот ва хизматлар ёрдамида самарали ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва психологик қарорларни қабул қилиш учун оилаларга илмий-амалий ёрдам бериш мақсадида ташкил қилинган.

Бизнинг мақсадимиз – бу оила муносабатларини ва оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлашдир.

Сизга қандай ёрдам берамиз?

Биз кимга ёрдам берамиз?

Ёш эр-хотинларга
Аёлларга
Ҳомиладор аёлларга
Фарзандли ва кўп болали ота-оналарга
Оила қурмоқчи бўлган йигит-қизларга
Бахтли бўлмоқчи бўлган ҳамма оилаларга

Биз қандай ёрдам берамиз?

Оилалар учун юқори даражада талаб қилинадиган маълумот ва хизматларни таклиф қилиш билан биз сизга ёрдам берамиз.