Бугунги кунда, инсониятнинг асосий вақти иш билан банд этилганлиги ҳамда бўш вақтдан унумли фойдаланиш ўрнига замонавий технологияларга бўлган тобелик сабабли, бахтли оила деб аталмиш масканни барпо этиш мушкул ҳолат бўлиб бормоқда, натижада кўплаб вояга етган ёшлар ва болалар турли кўринишдаги стресс ҳолатларига дуч келмоқда. Шунга қарамай, шиддат билан ривожланиб бораётган замонда, оилани бахтли бўлиши учун тавсия этиладиган бир нечта чора-тадбирлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:
ҲАР КУНИ КEЧКИ ОВҚАТНИ БИРГАЛИКДА ИСТEъМОЛ ҚИЛИНГ
Кечки дастурхон атрофида биргаликда тўпланиш учун машғулотлардан вақт ажратинг. Кунингиз қандай ўтганлиги тўғрисида суҳбатлашинг, бир-бирингизни диққат билан тингланг ҳамда келажакда амалга оширмоқчи бўлган режаларингизни ўртоқлашинг. Бу ота-она ва фарзанд учун, бир-бирининг ҳаётига бўлган юксак эътиборни намойиш этишга қулай имкон яратади.
БИР ОИЛА БЎЛИБ ЖАМОАТ ИШЛАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ
Жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган оилалар оилавий ҳамжиҳатликни барқарорлаштиришда жамоавий ишлардан фойдаланади. Ошхонада биргаликда таом тайёрлаш, жамоатчиликнинг ободонлаштириш ишларида фаол қатнашиш, жамоат тадбирлари ёки байрамларида биргаликда иштирок этиш бўладими, энг асосийси, юқорида таъкидланганларнинг барчасида бир оила бўлиб иштирок этиш тавсия этилади.
ФАРЗАНДИНГИЗГА ЎЗ ФИКРИНИ ЭРКИН БАЁН ЭТА ОЛИШИ УЧУН ИМКОНИЯТ БEРИНГ
Фарзандингизга: “айтганим айтган, деганим деган” деб доимо танбеҳ бериш, сиз кутган натижани бермайди. Шубҳасиз, ота-она фарзанд тарбиясида асосий маъсул шахс бўлиши ҳамда уларни ушбу маъсулиятни чуқур англаган ҳолда тарбиялаши лозим, бироқ бу – фарзанд, ўз фикрини билдириш ҳуқуқидан маҳрум этилсин дегани эмас. Фарзандингизнинг ғам-ташвишларини диққат билан тингланг, ўз фикрини эркин билдиришига имкон беринг, шуни унитмангки, агар қаердадир хато қилсангиз, фарзандингиз олдида тан олиш ва тўғрилашга ҳеч ҳам иккиланманг.
ОИЛА УЛУҒЛАРИ БИЛАН БИРГАЛИКДА ЯШАШ
Мутахассисларнинг фикрича, бобо ва бувилари томонидан ко‘рсатилган меҳр, г‘амхо‘рлик ва ҳимоя набираларга жуда фойдали таъсир ко‘рсатар экан. Бунга ко‘плаб илмий тадқиқотлар гувоҳлик беради. Бобо, буви ва набира о‘ртасидаги руҳий яқинлик болада сиқилиш ҳолатининг ривожланишига то‘сқинлик қилади. Масалан, “Тҳе Геронтологист” журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, 356 нафар набира ва 374 нафар бобо ва буви иштирок этган. Бостон университети тадқиқотчилари 19 йил давомида йиг‘илган маълумотларни таҳлил қилиб ко‘ришди ва кекса авлод вакилларида ҳам, ёш авлод вакилларида ҳам сиқилиш (депрессия) ҳолати хавфи кузатилмаганини, шунингдек боболар ва бувилар набираларига руҳий хавфсизлик ҳиссини бериши аниқланди.
БАРЧА БИРДEК БОШЛАШИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИНГ
Бахтли оилаларда ким нима қилиши ёки қандай вазифаларни амалга ошириши тўғрисида тушунмовчилик ҳолатлари учрамайди. Аксинча, оила аъзоларнинг барчаси уй ишларини ҳамда мажбуриятларни ҳал этиш учун бир ёқадан бош чиқаради. Ҳар доим уй юмушларига доир бўлган вазифа ва мажбуриятларни барча оила аъзоларига бирдек тақсимлаб берилишини назорат қилинг.
БИР-БИРИНГИЗНИНГ ФАОЛИЯТИНГИЗНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНГ
Бахтли оила аъзолари доимо бир-бирларининг ҳаракатларини қўллаб-қувватлайдилар. Агар, турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз учун муҳим аҳамият касб этувчи бирор бир тадбирда иштирок эта олмаган тақдирингизда, уларнинг саъй-ҳаракатларига бўлган эътибор ва ҳурсандчилигингизни намоён этинг. Ҳар бир оила аъзоси шахсий мақсадларга эришиш йўлида бир-бирларини қўллаб- қувватлаши, шунингдек муваффақият қозонишда бир-бирига тиргак бўлиши лозим.
ҚАТИЙ ҚОИДАЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИНГ
Бахтли оилаларнинг ҳар доим амал қиладиган ўз ички тартиб-қоидалари мавжуд бўлиб, ушбу қоидаларга бўйсуниш оила фаровонлигининг асоси ҳисобланади. Қоидаларни доимо оила аъзоларга эслатиб туриш мақсадида уйнинг кўзга кўринадиган нуқталарига жойлаштириш самарали ҳисобланади. Қоидалар меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳурмат туйғуларини тараннум этишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Шуни унутмаслик керакки, тартиб-қоидаларни яратиш фақатгина ота-оналар томонидан амалга оширилибгина қолмасдан, балки фарзандларга ҳам ушбу фаолиятни амалга оширишда бевосита иштирок этиш имкониятини тақдим этиш керак.
БИРГАЛИКДА ВАҚТНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИНГ
Бахтли оилаларда вақтни мазмунли ташкил этиш муҳим ҳисобланади. Бу замонавий ахборот технологиялар бўлмиш ноутбук, компютер, мобил алоқа воситалари ва видео ўйинлардан йироқлашиб, оилавий йиғинларни ташкил этиш ва уларда фаол иштирок этишни англатади. Биргаликда оилавий сайллар уюштириш, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида фаол иштирок этиш, театр ва кинотеатрларга ташриф буюриш шулар жумласидандир.
ОИЛАВИЙ АНъАНАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ
Оиладаги бирдамликни сақлашда оилавий анъаналар ва урф-одатларнинг ўрни ниҳоятда аҳамиятли ҳисобланади. Ушбу урф-одат ва анъаналарни амалга ошириш учун йилнинг айнан бирор бир кун ёки байрамини кутиш шарт эмас. Аксинча, кунлик ёки ҳафталик амалга ошириладиган оилавий анъаналарни яратиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, дам олиш кунлари табиат қўйнида овқатланиш, турли хил кўнгилочар ўйинларни ташкил этиш ҳамда бир оила бўлиб иштирок этиш ёки ҳар куни уйқуга кетишдан олдин кун давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида суҳбатлашишни одат тусига киритиш шулар жумласидандир. Бундай урф-одат ва анъаналар оила аъзоларини бир-бирига мустаҳкам боғлаб турувчи занжир вазифасини бажаради.
МУНТАЗАМ РАВИШДА ОИЛАВИЙ ЙИҒИНЛАР ТАШКИЛ ЭТИНГ
Ҳар ойда камида бир маротаба оилавий учрашув ва йиғинлар ташкил этинг. Ҳаётингизда қандай воқеа-ҳодисалар содир бўлаётганлиги, шунингдек ҳаётда учрайдиган муаммоларнинг ечимини қандай қилиб топиш мумкинлиги тўғрисида баҳс-мунозарага бой бўлган дебатлар уюштиринг. Муаммоларни биргаликда ҳал этиш, келажакда фарзандингизда қийинчиликларни қийналмасдан енгиб ўтиш малакасини шакллантиради.