Аёлларнинг танасидаги оғриқ рецепторлари эркакларникига қараганда икки баравар кўп ҳисобланади, аммо уларнинг оғриққа чидамлилик кўрсаткичи эркакларникига қараганда юқори бўлади. Хотира фаолиятини яхшилашга хизмат қилувчи эстроген гормони эркакларнинг ҳам, аёлларнинг ҳам организмида мавжуд бўлиб, аёлларда нисбатан кўпроқ учрайди. Жуфти ҳалолини 20 сония давомида қучоқлаш, уларда кучли бахтиёрлик ҳисси ҳамда ўзига бўлган ишончни уйғотади. Миянинг умумий ҳажмига кўра, аёл кишининг мияси эркак миясидан 10 % кичик ҳисобланади. Бироқ, бу фарқ уларнинг ақл-идрок даражасига таъсир кўрсатмайди.
“Қуалитй Валуе Cонвениенcе” номли телевизион канал томонидан ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, Буюк Британиялик аёллар кун давомида тўққиз маротаба ўзларининг ташқи қиёфалари тўғрисида ўйлайди ҳамда ҳеч бўлмаганда лаб бўёғидан фойдаланмасдан туриб уйдан чиқмайди. Аёлларнинг 30 фоизи ўзига оро беришни уйқуга кетишдан олдин амалга ошириладиган асосий жараён деб таъкидлайди, 16 фоизи эса, уйқудан уйғониш биланоқ бажарилиши лозим бўлган фаолият тури сифатида қарайди.
Буюк Британиянинг Маталан номли онлине савдо компанияси томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, аёллар ҳар куни эрталаб қандай турдаги кийим кийишни танлашга ўртача 15 дақиқа вақт сарфлайди. 2491 нафар аёлларнинг овоз бериш натижалари компания томонидан ўрганилганида, оддий аёл ушбу фаолиятга умрининг 287 куни, йаъни деярли бир йилини сарфлайди. Тадқиқот шуни ҳам аниқладики, ҳар куни эрталаб, аёллар қандай турдаги кийим кийиш борасида якуний қарорга келгунига қадар иккита либосдан фойдаланади.
18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 3000 нафар аёл ўртасида олиб борилган сўровнома натижаларига кўра, ҳар ўн аёлдан тўрт нафари сир тута олмаслигини таъкидлаган. Оддий аёл ҳафта давомида камида учта ғийбат ва миш-мишларни эшитади ва уни камида яна бир кишига айтади. Ўн нафар аёлдан уч нафари доимий қистов остида бўлганликлари сабабли сирларни ошкор этади, учдан икки қисми бу ишни қилганидан кейин ўзларини айбдор ҳис қилади, фақатгина тўртдан уч қисмигина ўзларини сир сақлаш борасида тўлиқ ишончли деб билади. Бундан ташқари, ҳар ўн нафар аёлдан тўрт нафари дўстларининг сирларини нотаниш инсонлар билан бўлишишни маъқул кўради.
Аёллар ҳар куни қарийб 20000 та сўздан мулоқат давомида фойдаланади. Бу кўрсаткич ўртача ҳисобда эркаклардан 13000 тага кўпдир. Америка Қўшма Штатларининг тадқиқотчилари томонидан олиб борилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, аёл миясида “тил оқсили” деб ном олган Фохп2 миқдори эркакларникига нисбатан юқори бўлганлиги сабабли аёллар кўпроқ гапиради. Каламушлар устида ўтказилган лаборатория текширувида ушбу оқсил миқдори айнан урғочиларда юқори эканлиги аён бўлди.
Аёллар бир қарорга келиши учун эркакларга қараганда кўпроқ вақт сарфлайди, лекин қабул қилган қарорларида мустаҳкам туришади. Аёллар стресс ҳолатларини енгиб ўтишда инсонлар билан мулоқот қилиш ҳамда улар билан биргаликда мазмунли вақт ўтказиш йўлини афзал кўради, бироқ ушбу вазиятда эркаклар ёлғиз қолиш ёки муаммони муштлашув йўли билан бартараф этиш тарафдоридир.
https://www.wattpad.com/815580151-psychology-facts-%E2%96%BC-psychological-facts-about-women
https://unbelievable-facts.com/2016/06/interesting-fun-facts-about-women.html