Муваффақиятли мода тенденсиялари фонида йиллар о‘ца-да, о‘згармас нарсалар мавжуд. Қуйида улар ҳақида со‘з юритилади.
Калта қора ко‘йлак
Ро‘йхатнинг энг аввалида калта қора ко‘йлак туради. Бу либосни 1926 йилда Коко Шанел о‘йлаб топган. Матони турли шаклга солиб, безатилса-да, аммо қора ранг о‘з моҳиятини ё‘қотмайди.
Оқ блузка
Бугун сизнинг гардеробингизни эгаллаган оқ ко‘йлак ХИХ асрда дастлаб эркаклар кийими сифатида сотилган. Ҳозирда классик услубдаги оқ ко‘йлак офисбоп костюм-шим, мини юбка, баланд пошнали оёқ кийим ёки кроссовкалар билан жуда мос тушади.
Плаш
Дастлаб Британияда 1901 йилда фабрика ишлаб чиқарувчиси Томас Бёрберри томонидан инглиз армияси учун плаш тикилади. Қулай, шамол ва ёмг‘ирга чидамли бу кийим пиёда аскарлар учун мо‘лжалланган эди. Кейинчалик аҳоли орасида ҳам машҳур бо‘лади. Плашнинг аёллар учун варианти 1950 йилларда пайдо бо‘лган ва ҳозирги кунда ҳам о‘з аҳамиятини ё‘қотмаган.
Туфли
Замонавий шаклдаги аёллар туфлиси Чристиан Диор мода уйида ишлаган дизайнер Роже Виве томонидан о‘йлаб топилган. Бу оёқ кийимининг асосий хусусияти, хушбичим, ҳеч қандай безакcиз, учи қиррали эканлигида. Агар сиз беш ё о‘н йилдан кейин ҳам мос келадиган поябзал олмоқчи бо‘лсангиз, бу шубҳасиз, илгакcиз туфлилардир.
Ипак шарфлар
Шарфлар ҳар доим мавжуд бо‘лган. Аммо ипак шарф модаси Ҳермес томонидан ишлаб чиқарилган. У о‘зининг биринчи брендини 1937 йилда чиқарган. Кейинчалик унинг маркасида минглаб шарфлар яратилган. Уни шляпа билан безаб ёки турли хил о‘раш орқали янгича услуб яратиш мумкин. У ҳали йиллар давомида аёллар учун хизмат қилади.
Жундан тикилган лаконик жемпер
Жундан тикилган ҳар қандай кийим ко‘п йиллар сизга хизмат қилади. Айниқса қишнинг изг‘ирин кунларида иссиққина жундан қилинган бо‘йинли жемпер гардеробингиздаги севимли кийимлар қаторидан жой олиши шубҳасиз.
Палто
Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган палто сизга узоқ вақт хизмат қилиши учун кашмир, алпака ёки туя жунидан тайёрланиши керак. Палто учун классик ранглар – қора, кул ранг, то‘қ ко‘к ва жигарранг.
https://daryo.uz/k/2020/08/05/abadiy-klassika-hech-qachon-modadan-qolmaydigan-7-narsa/