Йиллар давомида ко‘п нарсалар о‘згаради: ҳаётга қарашларимиз, орзулар, режалар, о‘й-хаёлларимиз ва хатто, жуфтимиз билан муносабатимиз ҳам. Гоҳо уни тушунмай қоламиз. Ҳиссиётларимиз исён қилганида эса дилимиздаги тилимизга ко‘чади: «Сизни худди алмаштириб қо‘йишгандек, илгари бундай эмасдингиз». Хо‘ш, нега шундай бо‘лади?
20 ёш: «Яхши қиз, танишсак бо‘ладими?»
Йигитларнинг айни қизиққон даври. Жинсий етилиш, гормонал о‘згаришлар ва характер шаклланиши бу ёшда жадал кечади. Єарама-қарши жинс вакилига эътибор ко‘рсатиш, мулозамат, туйг‘улар ифодаси, севги-муҳаббат – барчасидан бор! Ҳиссиётларга мойил йигитларнинг муҳаббат қасамёди, баланд-парвоз ваъдалар ко‘пинча тасаввур махсулидан о‘згаси эмас. Бу пайтда уларни ёқимли со‘злар, го‘зал қизлар давраси ко‘проқ қизиқтиради. Жиддий муносабатлар, ички кечинмалар эса ҳали у қадар муҳим эмас. Ко‘нгил қо‘йганингиз айни шу ёшда бо‘лса, ундан оила қуриш таклифини кутиш асоссиз. Чунки у бунга тайёрмас-да.
30 ёш: «Eҳтиросли йиллар…»
Оилали, эҳтимол бир-икки нафар фарзанднинг отаси бо‘лишга улгурган эркакнинг фикрлаши, о‘н йил аввалгидек эмас. Нозик муносабатларда ҳам барқарорликни истайди. Эътибор, раг‘бат ва олқишлар унинг учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Шунга яраша жуфтига муомала қилади. Бу ёшда эркакларнинг аксарияти фаол жинсий ҳаёт тарафдори бо‘либ, бир хилликдан тез зерикишади.
Сиз нима қиласиз? Биринчи шарт: тилингизга эҳтиёт бо‘линг! Эрингизнинг ташқи ко‘риниши, катталашиб бораётган қорнига имо қилиб, о‘зига нисбатан ишончини туширманг. О‘ттизга қадам қо‘яётган эркакларнинг ко‘пи то‘лишади. Буни то‘г‘ри қабул қилинг. Иккинчи шарт: жуфтингиз улг‘айяпти, атрофидаги аёлларнинг о‘зини тутиши, ташқи ко‘риниши, муомаласи ва ақл-идрокига бефарқ эмас. Мазкур талабларга жавоб бера оладиган аёлга айланинг.
35-40 ёш: «Мени тинч қо‘й, кайфиятим ё‘қ…»
О‘рта ёшдаги эркаклар руҳиятида кузатиладиган депрессия аломати. Ро‘зг‘ор икир-чикирлари, сира адо бо‘лмайдиган болаларнинг кам-ко‘сти, ука-сингиллар ташвиши, ишдаги муаммолар, ко‘чадаги улфатлар – хуллас барчаси жам бо‘либ, эркак асабини эговлайди. Жиззаки, қо‘рс ва ҳар нарсадан норози бо‘лиши эса ётоққача кириши мумкин. Бу пайтга келиб, яқинлик масаласи иккинчи о‘ринга о‘тиб қолса, жуфтингиздан шубҳаланишга шошилманг. Яхшиси, ко‘нглига ё‘л топинг.
30-35 ёшда айрим аёлларнинг жуфтига нисбатан эҳтирослари орта бошлайди. Аслида, бу нормал ҳолат. Туг‘руқдан со‘нг организм о‘згарган ва эндиликда нозик муносабатларни ҳар қачонгидан ҳам яхши тушунасиз. Аммо умр ё‘лдошингизнинг шашти пастроқ. Кундалик муаммолар, психологик о‘згаришлар бир бо‘либ, шахсий ҳудудингиздан узоқлаштираяпти. Нима қиласиз? Ко‘з очиб ко‘рган ёри, фарзандларининг онаси, намунали бека – бу лавозим умрбод сизники. Ро‘йхатни кенгайтиринг-да, яхши суҳбатдош, доно маслаҳатго‘й, ҳамиша о‘зига оро бера олган дидли аёл бо‘линг. Нозик муносабатларга янгилик олиб киринг. Бу ёшда эркакни бир хиллик чарчатади. Туйг‘уларингизни билдириб туринг: «Сиз менга кераксиз» дея. Токи жуфтингиз ҳали ҳам уни севишингиз, ардоқлашингизни билсин.
45-55 ёш: «Сог‘лигим панд бераяпти…»
Эркакнинг жинсий яқинликка хоҳиши бор, аммо жисмоний ҳолати баъзан имкониятини чеклайди. Ёшга доир о‘згаришлар, ҳамроҳ касалликлар яқинлик масаласига ҳам таъсир ко‘рсатмай қолмайди. Тани сог‘, жисмонан тетик эркаклар бундан истисно. Улар учун жинсий ҳаёт аввалгидек қизиқарли.
Бу даврда жуфтингиз учун маънан ко‘мак беришингиз муҳим саналади. Балки шифокор ко‘риги, қувватлантирувчи витаминлар, спорт машқлари зарур бо‘лар. Умр ё‘лдошингиз ётоқдаги муаммолар сабаб асабий бо‘либ қолиши мумкин. Имкон қадар уни тушунишга ва о‘зига нисбатан ишончини оширишга ҳаракат қилинг. «Шу ёшда ким қо‘йибди» дейсизми? Эркак ҳар қайси ёшда ҳам о‘зини исталган, сог‘инган ва қадрли ко‘ришни хоҳлайди, унутманг-а.
Айрим аёллар каби ётог‘ингизни алоҳида қилиш фикрини эса бутунлай четлаб о‘тинг. Єайтанга ёшингиз улг‘айгани сари жуфтингиз билан бир-бирингизга янада эътиборли ва куйинчак бо‘либ борасиз. Фарзандлар ташвиши билан яшаганингиз етар. Энди о‘зингиз учун ҳаёт кечиринг. Ҳар қайси ёшда ҳам эркак учун асосийси эътибор, чиройли муомала ва раг‘бат! Мана шу уч омилни маҳкам тутинг, аттанг қилмайсиз.
http://darakchi.uz/uz/38215